Жорий йилнинг 8 июнь куни “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг Шанхай шаҳрига ташрифи доирасида Хитойнинг етакчи илмий-тадқиқот ва таҳлилий ташкилотлари раҳбарияти билан учрашувлар бўлиб ўтди.
Хусусан, Хитой Ижтимоий фанлар академияси ҳузуридаги Шанхай академияси раҳбарияти, жумладан академия вице-президенти Ван Сяося иштирокида учрашув ўтказилди. Таъкидлаш жоизки, Шанхай академияси Хитойнинг етакчи таҳлилий марказларидан бири ҳисобланиб, сиёсатшунослик, иқтисодиёт, халқаро муносабатлар, минтақавий тадқиқотлар ва ижтимоий фанлар каби кенг йўналишларда илмий изланишлар олиб боради.
Учрашув давомида томонлар Ўзбекистон–Хитой ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболларини, жумладан академик, илмий-тадқиқот ва эксперт-таҳлилий соҳалардаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар.
Шунингдек, Шанхай академиясининг Ўзбекистоннинг етакчи таҳлилий марказлари ва экспертлик тузилмалари билан ҳамкорлигини ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари, жумладан қўшма тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш, илмий конференциялар ва экспертлар семинарларини ташкил этиш масалалари белгилаб олинди.
Учрашув якунида томонлар ўртасида Ҳамкорлик меморандумини тайёрлаш ва имзолаш бўйича келишувга эришилди, мазкур ҳужжат таҳлилий нашрлар, қўшма тадбирлар, тадқиқот лойиҳалари, экспертлар маслаҳатлашувлари ҳамда ўзаро ташрифларни йўлга қўйиш учун мустаҳкам асос яратади.
Шу билан бирга, ташриф доирасида, Фудань университетининг “Бир макон, бир йўл” ташаббуси ва глобал бошқарув тадқиқотлари институти раҳбарияти, Институт директорининг ўринбосари Дин Чун иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Мазкур институт глобал бошқарув масалалари ҳамда “Бир макон, бир йўл” ташаббусини амалга ошириш жараёнларини ўрганишга ихтисослашган Хитойнинг етакчи тадқиқот ташкилотларидан бири ҳисобланади.
Учрашув доирасида томонлар илмий-тадқиқот ва эксперт-таҳлилий соҳалардаги Ўзбекистон–Хитой ҳамкорлигининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашдилар, шунингдек икки мамлакат тадқиқот муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилдилар. Барқарор ривожланиш, транспорт-логистика йўлакларини такомиллаштириш, энергетика, сув ресурсларини самарали бошқариш ҳамда давлат бошқаруви ва иқтисодиётга замонавий рақамли ечимларни жорий этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Музокаралар якунида қўшма тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш, тематик тадқиқотлар ўтказиш, илмий-амалий тадбирларни ташкил этиш, шунингдек академик ва экспертлик алмашинувларини ривожлантиришни ўз ичига олган келгусидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари белгилаб олинди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати