• Ўзбек

Uzbekistan2030.uz

"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

АМУДАРЁ ТУМАНИДА ПРЕЗИДЕНТ ҲУЖЖАТЛАРИ ИЖРОСИ ВА “ОҒИР” МАҲАЛЛАЛАРДАГИ ИШЛАР ЎРГАНИЛДИ

Президент ҳужжатлари ижроси устидан жамоатчилик назоратини таъминлаш мақсадида “Тараққиёт стратегияси” маркази вакили иштирокида Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё туманида ўрганишлар ўтказилди.

Ўрганишлар давомида тумандаги ижтимоий-иқтисодий вазият, аҳолини қийнаётган долзарб муаммолар, инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ҳамда Президент қарорлари ва топшириқлари ижросининг ҳолати таҳлил қилинди.

Маълум қилинишича, Амударё туманида жами 49 та маҳалла мавжуд бўлиб, шундан 8 таси “оғир” тоифадаги маҳаллалар сифатида белгиланган. Жорий йилнинг 10–12 июнь кунлари Қорамон, Қум ёп, Назархон, Ўзбекистон, Уйшин, Юқори қишлоқ, Жумур овул ва Жумуртов маҳаллаларида аҳоли турмушига таъсир кўрсатаётган асосий масалалар ўрганилди. Хусусан, йўл инфратузилмаси ҳолати, ичимлик ва оқар сув таъминоти, электр энергияси ҳамда табиий газ таъминоти билан боғлиқ муаммолар таҳлил қилинди.

“Оғир” тоифадаги маҳаллаларда мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида республика ва маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан ҳар бир маҳалла учун 3 миллиард сўмдан маблағ ажратилган. Мазкур маблағлар доирасида йўлларни таъмирлаш, электр тармоқларини модернизация қилиш, трансформаторлар ўрнатиш ва сув таъминотини яхшилаш бўйича қатор лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.

Ушбу ишлар самарадорлигини баҳолаш мақсадида “Тараққиёт стратегияси” маркази бўлим бошлиғи Жамшид Шарипов ишчи гуруҳ таркибида ҳудудларга чиқиб, “Оғир маҳалла” дастури доирасида амалга оширилаётган бунёдкорлик ва инфратузилма лойиҳалари билан яқиндан танишди.

Ўрганишлар якуни бўйича аҳоли мурожаатларида кўтарилган масалаларни ҳал этиш, ижтимоий ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада яхшилаш, инвестиция лойиҳаларининг ўз вақтида ва самарали амалга оширилишини таъминлаш ҳамда аҳоли бандлигини оширишга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмат