“Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков Польшанинг “Амбассадор” нашриётининг бош муҳаррири Ада Кжевицка билан учрашув ўтказди.
Учрашувда “Ўзбекистон — 2030” стратегиясининг асосий устувор йўналишлари, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда келгусидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, Ўзбекистондаги янгиланиш жараёнлари ҳақида халқаро жамоатчилик хабардорлигини ошириш, ўзаро мулоқотни мустаҳкамлаш ва Ўзбекистон ҳамда Польша ўртасидаги алоқаларни янада ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди.
Учрашув якунида томонлар ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш ва ҳамкорлик алоқаларини изчил давом эттиришга келишиб олдилар.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати