Анқара шаҳрида Ўзбекистон делегациясининг Туркия Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Стратегик тадқиқотлар маркази — SAM раиси Рамазан Эрдағ билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Туркия таҳлил марказлари ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, ташқи сиёсат, минтақавий хавфсизлик, стратегик прогнозлаш ва халқаро жараёнлар бўйича қўшма тадқиқотларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Таъкидланганидек, бугунги мураккаб халқаро вазиятда ташқи сиёсий жараёнларни чуқур таҳлил қилиш, минтақавий ва глобал тенденциялар бўйича илмий асосланган хулосалар ишлаб чиқиш ҳамда қарор қабул қилиш жараёнларини сифатли экспертлик материаллари билан таъминлаш жуда муҳим.
Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон ва Туркия таҳлил марказларининг доимий экспертлик мулоқотини йўлга қўйиш, қўшма давра суҳбатлари, таҳлилий нашрлар ва илмий-амалий тадбирларни ташкил этиш юзасидан фикр алмашилди.
Учрашув якунида икки томонлама фаол ҳамкорликни изчил олиб бориш, экспертлар алмашинуви ва қўшма тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш бўйича мулоқотни давом эттиришга келишиб олинди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати