Жорий йил 15–18 июнь кунлари “Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан Жиззах вилоятида Президентнинг ПФ–22-сон Фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва Давлат дастури ижроси юзасидан жамоатчилик мониторинги ўтказилди.
Ўрганишлар Бахмал тумани, Шароф Рашидов тумани ва Жиззах шаҳрида ташкил этилиб, таълим, соғлиқни сақлаш, бандлик, ижтимоий ҳимоя, транспорт, экология ва қишлоқ хўжалиги соҳалари қамраб олинди.
Мониторинг давомида давлат дастурларида белгиланган вазифаларнинг амалдаги ижроси ўрганилди. Хусусан, ўқувчиларни касбга йўналтириш, аҳолини профилактик тиббий кўриклар билан қамраб олиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, ногиронлиги бўлган шахслар учун тўсиқсиз муҳит яратиш ҳамда жамоат транспорти инфратузилмасини ривожлантириш бўйича ишлар таҳлил қилинди.
Шунингдек, экспертлар мактаблар, олий таълим муассасалари, тиббиёт ташкилотлари, маҳаллалар ва транспорт объектларида бўлиб, яратилган шароитларни жойига чиққан ҳолда баҳолади. Шу билан бирга, аҳоли ва мутасадди ташкилотлар вакилларининг фикр-мулоҳазалари ҳам ўрганилди.
Ўрганишлар шуни кўрсатдики, қатор йўналишларда белгиланган вазифалар ижроси таъминланаётган бўлса-да, айрим соҳаларда инфратузилма, хизматлар сифати ва аҳолига маълумот етказиш билан боғлиқ масалалар ўз ечимини кутаётгани маълум бўлди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати