• Ўзбек

Uzbekistan2030.uz

"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

“ТАРАҚҚИЁТ СТРАТEГИЯСИ” МАРКАЗИ ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИКНИ КEНГАЙТИРМОҚДА

2026 йил 25 июнь куни “Тараққиёт стратегияси” марказида Марказ ижрочи директори Элдор Туляков ҳамда АҚШнинг “The Asia Foundation” ташкилоти Стратегик ҳамкорлик бўйича директори Жош Фридман ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқот аввалида “Тараққиёт стратегияси” маркази фаолияти, янгиланган “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг устувор йўналишлари ҳамда мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди.

Томонлар давлат бошқарувини такомиллаштириш, таҳлилий тадқиқотларни ривожлантириш, халқаро экспертлар билан ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда ислоҳотлар самарадорлигини ошириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Шунингдек, қўшма таҳлилий лойиҳалар, экспертлар иштирокидаги тадбирлар, билим алмашиш ташаббуслари ва икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати