Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгашида “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ҳамда уни амалга ошириш бўйича Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросида фуқаролик жамияти институтларининг иштирокини кенгайтириш масалаларига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда “Тараққиёт стратегияси” маркази раҳбарияти ва экспертлари, халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгаши депутатлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари ҳамда тегишли давлат органлари масъуллари иштирок этди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков ўз нутқида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг мамлакат тараққиётидаги ўрни, унинг устувор йўналишлари ҳамда Давлат дастурида белгиланган вазифаларни амалга оширишда давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш муҳим аҳамиятга эга эканини қайд этди.
Шунингдек, Стратегияда белгиланган мақсадларга эришиш фақат давлат идоралари фаолияти билан чекланмаслиги, бу жараёнда жамоатчилик ташаббуслари, фуқаролик жамияти институтлари ва маҳаллий Кенгашларнинг фаол иштироки ислоҳотлар самарадорлигини таъминловчи муҳим омиллардан бири эканига алоҳида эътибор қаратилди.
Давра суҳбатида Стратегиянинг 83-мақсади доирасида нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг давлат дастурлари ижросидаги иштирокини кенгайтириш ҳамда жамоатчилик назоратининг амалий механизмларини такомиллаштириш юзасидан фикр алмашилди.
Давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг ҳудудлардаги ижросини баҳолашда фуқаролик жамияти институтлари ва маҳаллий Кенгаш депутатларининг иштироки, аҳоли фикрини ўрганиш ва амалий таклифларни шакллантириш муҳим аҳамият касб этиши қайд этилди. Учрашув якунида мазкур йўналишдаги ҳамкорликни янада кенгайтириш ва жамоатчилик иштирокини кучайтиришга қаратилган таклифлар билдирилди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати