Бугунги глобаллашув шароитида илм-фан ва таълим соҳасидаги ҳамкорлик давлатлар ўртасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамлашнинг муҳим омилларидан бирига айланмоқда. Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги муносабатлар ҳам сўнгги йилларда илмий-тадқиқот соҳасида янги босқичга кўтарилмоқда.
Шу муносабат билан Шанхай халқаро тадқиқотлар университети (SISU) делегацияси “Тараққиёт стратегияси” марказига ташриф буюрди. Учрашувда икки мамлакат экспертлари ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари, қўшма тадқиқотлар ва илмий алмашинувни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
80 йиллик тарихга эга SISU Хитойнинг халқаро муносабатлар, лингвистика, журналистика ва бизнес соҳаларидаги етакчи олий таълим муассасаларидан бири ҳисобланади. Университетда 40 дан ортиқ хорижий тиллар, жумладан, ўзбек тили ҳам ўқитилади.
Учрашувда меҳмонларга янгиланган “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг мазмун-моҳияти, асосий устувор йўналишлари ҳамда “Тараққиёт стратегияси” маркази фаолияти таништирилди. Хитой томони стратегияда белгиланган вазифаларнинг аниқлиги, тизимлилиги ва амалий аҳамиятини юқори баҳолади.
Музокаралар натижасида Ўзбекистон–Хитой қўшма тадқиқот марказини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди. Томонлар, шунингдек, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга оширишда икки мамлакатнинг таҳлил ва тадқиқот марказлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олдилар.
Мазкур мақсадларни амалга ошириш учун ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ҳужжат қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш, экспертлар алмашинувини йўлга қўйиш, халқаро конференция ва семинарлар ташкил этиш ҳамда қисқа муддатли тадқиқот дастурларини ишлаб чиқишни назарда тутади.
SISU ҳузуридаги Шанхай Глобал бошқарув ва минтақавий тадқиқотлар академияси (SAGGAS) вакиллари ҳам ҳамкорлик истиқболлари юзасидан ўз фикрларини билдирдилар. Хитой томони “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ижросининг мониторинги тизимли йўлга қўйилганини, ушбу жараёнда “Тараққиёт стратегияси” марказининг иштироки ҳамда стратегия мазмун-моҳиятини мамлакат ичида ва халқаро майдонда тарғиб қилиш борасидаги фаолиятини эътироф этиб, бу йўналишларда ҳам ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.
Томонлар илмий алмашинув ва қўшма тадқиқотларни кенгайтириш орқали Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилувчи ташаббусларни қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини таъкидладилар.
Мазкур ҳамкорлик икки мамлакатнинг илмий-таҳлилий салоҳиятини бирлаштириш, долзарб минтақавий ва глобал масалалар юзасидан қўшма тадқиқотлар олиб бориш ҳамда ёш тадқиқотчилар ва экспертлар учун янги имкониятлар яратишга хизмат қилади. Бу эса давлатлар ўртасидаги ўзаро дўстлик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшади.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати