• Ўзбек

Uzbekistan2030.uz

"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

HUDSON INSTITUTE ВАКИЛИ БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

2026 йил 16 июль куни “Тараққиёт стратегияси” марказида АҚШнинг Hudson Institute таҳлилий маркази катта илмий ходими Кен Мориясу билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков меҳмонни “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг устувор йўналишлари, уни амалга ошириш жараёни ҳамда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг асосий натижалари билан таништирди.

Шунингдек, томонлар Ўзбекистон–АҚШ муносабатларини ривожлантириш истиқболлари, Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, Афғонистондаги вазият ҳамда бугунги геосиёсий жараёнларга оид долзарб масалаларни муҳокама қилдилар.

Мулоқот давомида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, минтақавий барқарорликни таъминлаш ҳамда экспертлар ўртасидаги мулоқот ва ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати