Жорий йилнинг 22 июль куни Хитой Ижтимоий фанлар академиясининг Россия, Шарқий Европа ва Марказий Осиё институтида “Хитой–Ўзбекистон: стратегик уйғунлик ва юксак тараққиёт” мавзусида Ўзбекистон–Хитой ақл марказлари форуми ташкил этилди.
Форумда Хитойнинг етакчи ақл марказлари раҳбарлари, академик доиралар вакиллари, экспертлар ҳамда “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси иштирок этди.
Тадбирни Ўзбекистоннинг Хитой Халқ Республикасидаги Элчихонаси маслаҳатчи-вакили Саидкамол Агзамходжаев очиб берди ҳамда Ўзбекистоннинг Хитойдаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Фарҳод Арзиевнинг форум иштирокчиларига йўллаган мурожаатини ўқиб эшиттирди.
Форум доирасида Марказ раҳбари Элдор Туляков мамлакатимизда янгиланган “Ўзбекистон – 2030” стратегияси асосида амалга оширилаётган ислоҳотлар, эришилган натижалар ва устувор вазифалар ҳақида атрофлича маълумот берди. Хусусан, иқтисодий ислоҳотлар, ижтимоий соҳани ривожлантириш, давлат бошқарувини такомиллаштириш, ташқи сиёсат ҳамда экология йўналишларида амалга оширилаётган ишларга алоҳида тўхталди.
Хитой Замонавий халқаро муносабатлар академияси илмий кенгаши бош котиби ўринбосари Дин Сяосин Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш, солиқ сиёсати ва “яшил” иқтисодиёт соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади. У истиқболли йўналишларда ҳамкорликни янада кенгайтириш, жумладан, Хитой технологиялари асосида технопарклар ташкил этиш, автомобилсозликни ривожлантириш, чиқиндиларни қайта ишлаш ва улардан энергия ишлаб чиқариш соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш муҳимлигини таъкидлади.
Шунингдек, эксперт маданий-гуманитар алоқалар икки томонлама муносабатларнинг муҳим таркибий қисми эканини қайд этиб, Ўзбекистонда Хитойнинг Ғарбий–Шарқий қишлоқ хўжалиги марказини ташкил этиш бўйича ишлар олиб борилаётганини маълум қилди.
Россия, Шарқий Европа ва Марказий Осиё институти Марказий Осиё бўлими бошлиғи Чжан Нин Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юқори баҳолаб, давлат бошқарувини оптималлаштириш, олий таълим қамровини кенгайтириш, чегараолди масалаларини ҳал этиш ҳамда мамлакатнинг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш борасидаги натижаларга алоҳида тўхталди. У Хитой томони Ўзбекистондаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлашда изчил давом этишини билдирди.
Институтнинг катта илмий ходими Гао Ханьсун эса бугунги геосиёсий шароитда транспорт коридорларини диверсификация қилиш стратегик аҳамият касб этишини таъкидлаб, мазкур йўналишда амалий ҳамкорликни янада фаоллаштириш зарурлигини қайд этди.
Форум якунида иштирокчилар Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, ақл марказлари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, илмий-тадқиқотлар ва экспертлар алмашинувини фаоллаштириш, шунингдек, савдо-иқтисодий, инвестиция, инновация, транспорт, “яшил” тараққиёт ҳамда маданий-гуманитар соҳаларда қўшма ташаббусларни амалга ошириш устувор аҳамиятга эга эканини таъкидладилар.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати