21 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги томонидан “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг I ярим йиллик натижаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Матбуот анжуманида Адлия вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, “Тараққиёт стратегияси” маркази ҳамда “Юксалиш” ҳаракати раҳбарлари иштирок этди.
Тадбирда стратегия доирасида амалга оширилган ишлар, эришилган натижалар, мавжуд муаммолар ва келгусидаги устувор вазифалар муҳокама қилинди.
Матбуот анжуманида “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва унинг ижросини таъминловчи 2026 йилги Давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг жойлардаги амалий натижаларини жамоатчилик иштирокида ўрганиш бўйича олиб борилган мониторинг натижалари ҳақида маълумот берди.
Қайд этилганидек, Президентнинг ПФ–21 ва ПФ–22-сон фармонлари асосида Марказ зиммасига давлат дастурлари ва стратегик ҳужжатлар ижросини жойларда жамоатчилик фикрини инобатга олган ҳолда танқидий ўрганиш, шунингдек, маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлари иштирокини кенгайтириш вазифалари юклатилган.
Ушбу вазифалар доирасида май–июль ойларида учта ҳудудда жамоатчилик мониторинги ўтказилиб, 38 та объект бевосита жойига чиққан ҳолда ўрганилди. Мониторингда маҳаллий ҳокимликлар, вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бошқармалари ҳамда 49 та маҳаллий ННТ иштирок этди.
Ўрганишлар таълим ва тиббиёт муассасалари, маҳаллалар, жамоат транспорти бекатлари ҳамда сув тежовчи технологиялар жорий этилган объектларни қамраб олди.
Элдор Туляков таъкидлаганидек, мониторингнинг асосий мақсади вазифаларнинг бажарилган ёки бажарилмаганини қайд этиш эмас, балки стратегия доирасида амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг аҳоли ҳаётида қандай натижа бераётганини баҳолашдан иборат бўлди.
Мониторинг натижалари ҳудудий дастурларни шакллантиришда реал эҳтиёжларни ҳисобга олиш, расмий ҳисоботларни жойлардаги ҳақиқий ҳолат билан солиштириш, натижаларни рақамли тасдиқлаш ва ижро интизомини кучайтириш зарурлигини кўрсатди.
Шунингдек, бандлик, микролойиҳалар ва янги иш ўринлари бўйича натижаларни қайта текшириш имконини берувчи электрон реестрларни шакллантириш, ижтимоий объектларни баҳолашда эса фақат уларнинг сони ёки хизмат қамрови эмас, балки хизмат сифати, хавфсизлиги ва аҳоли учун қулайлигини асосий мезон сифатида белгилаш муҳимлиги қайд этилди.
Анжуман давомида стратегия мақсадларига эришишда жамоатчилик ва фуқаролик жамияти институтларининг ўрнига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Мониторингда 49 та маҳаллий ННТнинг иштироки муаммоларни аҳоли ва жамоатчилик нуқтаи назаридан ҳам баҳолаш имконини бергани таъкидланди.
Шу нуқтаи назардан, келгусида ННТларни стратегия ва давлат дастурлари ижросини мустақил баҳолаш, аҳоли фикрини ўрганиш ва амалий таклифлар ишлаб чиқиш жараёнларига янада кенг жалб қилиш муҳимлиги қайд этилди.
Матбуот анжуманида “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ижросини баҳолашда асосий эътибор бажарилган ишлар ёки сарфланган маблағлар сонига эмас, балки уларнинг аҳоли турмуш сифатига қандай амалий натижа бераётганига қаратилиши лозимлиги таъкидланди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази стратегиянинг жойлардаги ижросини жамоатчилик иштирокида ўрганиш, тизимли муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича асосланган таклифлар ишлаб чиқиш ишларини давом эттиради.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати