2026 йил 25 август куни “Тараққиёт стратегияси” марказида Марказ ижрочи директори Элдор Туляков ҳамда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори, элчи Антти Карттунен билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда ҳамкорликда тадбирлар ташкил этиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Мулоқот давомида “Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида қабул қилинаётган давлат дастурларини жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш, самарали бошқарув, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, гендер тенглиги, фуқаролик жамияти, инсон ҳуқуқлари ва бошқа устувор йўналишларда билим ва тажриба алмашиш ҳамда амалий тавсиялар ишлаб чиқиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг самарали амалга оширилишига хизмат қиладиган ҳамда ўзаро манфаатли йўналишларда қўшма тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш имкониятлари кўриб чиқилди.
Учрашув якунида томонлар ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ва ривожлантириш бўйича келишиб олдилар.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати