2026 йил 8 сентябрь куни “Тараққиёт стратегияси” марказида Марказ ижрочи директори Элдор Туляков ва Германиянинг Ҳаннс Зайдел жамғармаси Марказий Осиё бўйича минтақавий раҳбари Константин Блашке ҳамда жамғарманинг Ўзбекистондаги ваколатхона раҳбари Руслан Раманов ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқот давомида Марказ ва жамғарманинг фаолият йўналишлари, шунингдек, келгусидаги ҳамкорликнинг устувор вазифалари муҳокама қилинди.
Элдор Туляков “Тараққиёт стратегияси” марказининг ислоҳотларни эксперт-таҳлилий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасидаги фаолияти, жумладан, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг мазмун-моҳияти ва устувор вазифалари ҳақида маълумот берди.
Ўз навбатида, Константин Блашке Ҳаннс Зайдел жамғармасининг Марказий Осиё мамлакатлари, хусусан, Ўзбекистондаги фаолияти, амалга оширилаётган қўшма лойиҳалари ва келгусидаги режалаштирилган дастурлари ҳақида сўз юритди.
Шу нуқтаи назардан, Ҳаннс Зайдел жамғармасининг “Тараққиёт стратегияси” маркази билан маҳаллий бошқарув, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, замонавий технологиялар, Германия ва Ўзбекистон ўртасида экспертлар алмашинуви ҳамда малака ошириш каби йўналишларда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёрлиги таъкидланди.
Учрашув якунида томонлар амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш, ўзаро манфаатли лойиҳаларни ишлаб чиқиш ҳамда халқаро ва маҳаллий тадбирларни биргаликда ташкил этиш бўйича келишиб олдилар.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати