Варшава университетида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан «Янги Ўзбекистон ислоҳотлари ва “Ўзбекистон – 2030” стратегияси» мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди.
Тадбир Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонаси ташаббуси доирасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, «Тараққиёт стратегияси» маркази, Варшава университетининг Сиёсий фанлар ва халқаро тадқиқотлар факультети, Александр Квасьневскийнинг «Amicus Europae» жамғармаси ҳамда «Perspektywy» таълим жамғармаси билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Конференцияда Польша Республикасининг собиқ Президенти Александр Квасьневский, Польша Сенати Вице-маршали Михал Томаш Каминский, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Раҳимжон Ҳакимов, Ўзбекистон Республикасининг Польшадаги элчиси Амирсаид Агзамходжаев, «Тараққиёт стратегияси» маркази ижрочи директори Элдор Туляков, Варшава университети проректори Мацей Рас, шунингдек, давлат органлари, парламентлар, дипломатик корпус, эксперт ва академик доиралар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
Анжуманда Янги Ўзбекистонни барпо этиш доирасида амалга оширилаётган сиёсий, ҳуқуқий, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотлар, уларнинг амалий натижалари ҳамда мамлакат тараққиётининг янги босқичидаги устувор вазифалар муҳокама қилинди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Раҳимжон Ҳакимов сўнгги ўн йилликдаги ислоҳотлар жамият, иқтисодиёт ва давлат бошқарувида чуқур ўзгаришларга олиб келганини таъкидлади. Хусусан, мажбурий ва болалар меҳнатига барҳам берилгани, валюта конвертацияси бўйича чекловлар олиб ташлангани, прописка тизими бекор қилингани, парламентнинг роли ва назорат ваколатлари кучайтирилгани қайд этилди. Шунингдек, маҳаллий даражада ижро ва вакиллик ҳокимияти ўртасидаги бўлиниш мустаҳкамланиб, ҳокимларнинг 33 та ваколати маҳаллий Кенгашларга ўтказилгани таъкидланди.
Конференцияда 2023 йилги конституциявий ислоҳотларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Конституциявий ислоҳот жараёнида фуқаролардан 220 мингдан ортиқ таклиф келиб тушгани, янги таҳрирдаги Конституция матнининг 65 фоизи жамоатчилик таклифлари асосида янгилангани қайд этилди.
Иқтисодий ислоҳотлар муҳокамасида мамлакат иқтисодиётини янада очиқ ва рақобатбардош қилишга қаратилган валюта, солиқ, божхона ва инвестиция соҳаларидаги ўзгаришлар натижаларига эътибор қаратилди. Тадбирда келтирилган маълумотларга кўра, хорижий инвестициялар ҳажми йилига 40–50 миллиард АҚШ долларига етган, Ўзбекистоннинг Иқтисодий эркинлик индексидаги кўрсаткичи эса 80 поғонага яхшиланган.
Ижтимоий соҳада ҳам муҳим натижалар қайд этилди. Жумладан, камбағаллик даражаси 2017 йилдаги қарийб 35 фоиздан 4 фоизгача қисқарган. Мактабгача таълим қамрови 78 фоизга, олий таълим қамрови эса 2016 йилдаги 9 фоиздан 42 фоиздан ортиқ даражага етгани таъкидланди.
«ЎЗБЕКИСТОН – 2030» СТРАТЕГИЯСИ ПОЛЯК ТИЛИДА ТАҚДИМ ЭТИЛДИ
Конференциянинг марказий мавзуларидан бири «Ўзбекистон – 2030» стратегияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакат мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида белгиланган устувор вазифалар бўлди.
Тадбир доирасида «Ўзбекистон – 2030» стратегиясининг поляк тилидаги нашри иштирокчиларга тақдим этилди. «Тараққиёт стратегияси» маркази ижрочи директори Элдор Туляков ўз маърузасида стратегиянинг асосий йўналишлари, уни амалга оширишдан кўзланган мақсадлар ва истиқболдаги устувор натижаларга тўхталиб ўтди. Қайд этилганидек, стратегия инсон капитали, таълим ва соғлом турмуш тарзини ривожлантириш, иқтисодиётни юқори технологиялар ва меҳнат унумдорлиги асосида трансформация қилиш, сув ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, суд мустақиллиги ҳамда қонун устуворлигини кучайтириш каби устувор йўналишларни қамраб олади.
Стратегия доирасида келгуси ўн йилликда иқтисодиётга 450 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб қилиш, 2030 йилга бориб ялпи ички маҳсулот ҳажмини 300 миллиард долларга, аҳоли жон бошига ЯИМни эса 10 минг доллардан ортиқ даражага етказиш каби стратегик мақсадлар белгиланган.
АЛЕКСАНДР КВАСЬНЕВСКИЙ: «ЎЗБЕКИСТОН КЕНГ КЎЛАМЛИ ТРАНСФОРМАЦИЯ ЖАРАЁНИНИ БОШДАН КЕЧИРМОҚДА»
Польша Республикасининг собиқ Президенти Александр Квасьневский Ўзбекистонда амалга оширилаётган ўзгаришларга тўхталиб, мамлакатда иқтисодий, ижтимоий ва институционал модернизациянинг кенг қамровли жараёни кечаётганини таъкидлади. Унинг фикрича, «Ўзбекистон – 2030» стратегияси ушбу трансформация учун узоқ муддатли асос яратиб, янада фаровон, рақобатбардош ва замонавий давлат барпо этишга қаратилган.
Шунингдек, Ўзбекистоннинг Марказий Осиё марказида, асосий транспорт ва савдо йўллари чорраҳасида жойлашгани мамлакатнинг Европа, Марказий Осиё ва Осиёни боғловчи муҳим бўғинга айланиши учун катта имконият яратиши қайд этилди.
ПОЛЬША ПАРЛАМЕНТАРИЙЛАРИНИНГ ЎЗБЕКИСТОНГА ҚИЗИҚИШИ ОРТМОҚДА
Польша Сенати Вице-маршали Михал Томаш Каминский сўнгги йилларда Польша парламенти аъзоларининг Ўзбекистонга, унинг халқаро аҳамияти ва сиёсий позициясига қизиқиши ортиб бораётганини таъкидлади. У Ўзбекистоннинг Польша учун аҳамиятини бир қатор йўналишларда қайд этиб, мамлакатнинг Марказий Осиёдаги ўрни, тарихий ва маданий мероси ҳамда туркий дунёдаги аҳамиятига эътибор қаратди.
Шунингдек, у яқинда Ўзбекистонда барпо этилган Ислом цивилизацияси марказига ташрифи катта таассурот қолдирганини билдириб, уни мамлакатнинг бой тарихий ва маънавий меросини намоён этувчи муҳим илмий-маърифий маскан сифатида эътироф этди.
Конференция якунида Ўзбекистон ва Польша ўртасидаги сиёсий, парламентлараро, академик ва экспертлик мулоқотини янада ривожлантириш, илмий ва эксперт доиралари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар юзасидан очиқ мулоқотни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.
Анжуман икки мамлакат экспертлари, парламент ва академик доиралари ўртасидаги мулоқотни кенгайтириш, шунингдек, Янги Ўзбекистондаги ислоҳотлар ва «Ўзбекистон – 2030» стратегиясининг мазмун-моҳиятини халқаро жамоатчиликка етказиш учун муҳим платформа бўлиб хизмат қилди.
«Тараққиёт стратегияси» маркази
Ахборот хизмати