2026 йил 16–22 сентябрь кунлари Хитойнинг Пекин шаҳрида Хитой Ижтимоий фанлар академиясининг Россия, Шарқий Европа ва Марказий Осиё институти томонидан “Ёш олимларни тайёрлаш бўйича Евроосиё дастури” ўтказилди.
Мазкур халқаро дастурда “Тараққиёт стратегияси” маркази бўлим бошлиғи Улуғбек Холбеков ва бош мутахассиси Фотихжон Кодиров иштирок этди. Шунингдек, тадбирда Россия, Молдова, Беларусь, Озарбайжон, Арманистон, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Мўғулистон ва бошқа мамлакатларнинг етакчи таҳлилий ҳамда тадқиқот ташкилотларидан жами 40 нафардан ортиқ экспертлар қатнашди.
Дастур ёш экспертлар ўртасида илмий-тадқиқот алмашинувини ривожлантириш, ўзаро тажриба алмашиш ва профессионал мулоқотни кенгайтиришга қаратилди. Тадбир доирасида Хитойнинг иқтисодий, экологик ва рақамли ривожланиш модели, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ҳамда “Бир макон, бир йўл” ташаббуси доирасидаги ҳамкорлик жараёнлари каби долзарб масалаларга бағишланган маърузалар, интерактив муҳокамалар ва амалий ташрифлар ташкил этилди.
Хусусан, дастур иштирокчилари Хитойнинг Гуйчжоу ва Чжэцзян провинцияларига ташриф буюриб, мазкур ҳудудларнинг тараққиётини намоён этувчи замонавий технологик, рақамли, экологик ва маданий объектлар фаолияти билан яқиндан танишдилар.
Дастур турли мамлакатлар таҳлилий ва тадқиқот ҳамжамиятлари ўртасида профессионал мулоқотни кенгайтириш, илмий-тадқиқот соҳасида тажриба алмашиш ҳамда янги ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш учун муҳим мулоқот майдони бўлди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати