Хитойга икки кунлик ташриф доирасида, яъни 16-17-октабр кунлари Ханжоу шаҳрида истиқомат қилаётган ва таҳсил олаётган ўзбекистонлик ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмуни, ёшларга оид давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, таълим олиш ва касбий салоҳиятни рўёбга чиқариш учун яратилаётган имкониятлар муҳокама қилинди.
Мулоқот давомида “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар “Ўзбекистон – 2030” стратегияси асосида изчил амалга оширилаётганини таъкидлаб, унда ёшларнинг билим олиши, салоҳиятини ривожлантириши ҳамда жамият ҳаётида фаол иштирок этишига қаратилган муҳим вазифалар белгиланганига эътибор қаратди.
Шунингдек, Стратегияда хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан ишлаш масаласи ҳам муҳим ўрин эгаллаши қайд этилди. Ислоҳотлар халқаро майдонда Ўзбекистон имиджини ижобий томонга ўзгартираётгани, бу давлат томонидан юритилаётган машаққатли сиёсат ва катта меҳнат самараси экани етказилди.
Ўз навбатида, нуфузли хорижий олий таълим муассасаларида таҳсил олиб, юртимизга қайтган малакали мутахассисларнинг Ўзбекистон ривожига қўшаётган ҳиссаси, шунингдек, уларнинг билим ва салоҳияти, мамлакатимизда кечаётган янгиланишларни халқаро жамоатчиликка етказишдаги фаоллиги эътироф этилди.
Суҳбат давомида ёшларнинг “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган мақсадларни амалга оширишда ўз ғоя ва ташаббуслари билан фаол иштирок этиши муҳимлиги таъкидланиб, ўз таклифларини бевосита “Тараққиёт стратегияси” марказига йўллашлари мумкинлиги билдирилди.
Учрашув якунида ёшлар учун яратилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиш, чуқур билим ва замонавий кўникмаларни эгаллаш, миллий қадриятларни асраб-авайлаш ҳамда орттирилган билим ва тажриба билан келгусида мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиш муҳимлиги алоҳида қайд этилди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати