2026 йил 20 октябрь куни “Тараққиёт стратегияси” марказида Гонконг Чу Хай олий ўқув юртининг профессор-ўқитувчилари ва тингловчиларидан иборат делегация учун янгиланган “Ўзбекистон – 2030” стратегияси тақдимоти ўтказилди.
Марказ ижрочи директори Элдор Туляков стратегиянинг устувор йўналишлари, асосий вазифалари ва мақсадли кўрсаткичлари ҳақида маълумот берди. Мамлакатда аҳоли фаровонлигини юксалтириш, таълим ва тиббиёт хизматлари сифатини ошириш, давлат бошқарувини такомиллаштириш ҳамда қонун устуворлигини мустаҳкамлашга қаратилган ислоҳотлар ёритилди.
Таълим соҳасидаги вазифалар хусусида сўз юритилар экан, олий таълим сифатини ошириш ва халқаро академик ҳамкорликни кенгайтиришга тўхталиб ўтилди. Стратегияда 2030 йилга қадар халқаро аккредитациядан ўтган олий таълим дастурларини 200 тага, дунёнинг “Топ-500” рейтингидаги хорижий университетлар билан ҳамкорликда жорий этилган қўшма таълим дастурларини 50 тага етказиш белгиланган
Иқтисодий ислоҳотлар муҳокамасида инвестициявий муҳитни яхшилаш, хорижий инвесторларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда маъмурий тўсиқларни камайтириш масалаларига эътибор қаратилди. Ушбу йўналишда стратегияда умумий қиймати 150 миллиард доллар бўлган 400 дан зиёд стратегик аҳамиятга эга технологик ва инфратузилмавий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш назарда тутилган.
Тақдимотда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва “яшил” иқтисодиётга ўтиш бўйича белгиланган вазифалар ҳам ёритилди. Хусусан, стратегияда 2030 йилга қадар қайта тикланувчи энергия манбаларининг жами генерациядаги улушини 54 фоизга, қувватини эса 25 минг мегаваттга етказиш назарда тутилган. Шунингдек, иссиқхона газлари чиқиндиларини ялпи ички маҳсулот бирлигига нисбатан 2010 йилдаги даражадан 35 фоизга қисқартириш мақсади белгиланган.
Меҳмонларга стратегия ижросини кузатиб боришда жамоатчилик иштирокини таъминлаш, ислоҳотларни мониторинг қилиш ва бу жараёнда “Тараққиёт стратегияси” марказининг фаолияти ҳақида маълумот берилди.
Делегация аъзолари “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини мамлакатнинг келгуси ривожланиш йўналишларини белгилаб берувчи муҳим ҳужжат сифатида эътироф этиб, ундаги мақсад ва вазифаларга юқори баҳо бердилар. Учрашув якунида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берилди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати