• Ўзбек

Uzbekistan2030.uz

"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ИСЛОҲОТЛАРНИНГ АМАЛИЙ ИЖРОСИ ЎРГАНИЛДИ

“Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан Тошкент вилоятида “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ҳамда давлат дастурларида белгиланган вазифалар ижроси ўрганилди.

Асосий эътибор аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш, маҳаллаларни ривожлантириш, бандликни таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш масалаларига қаратилди.

Жумладан, вилоятнинг Бўка туманида кўп тармоқли марказий поликлиника ва 10-сонли оилавий поликлиникада тиббий хизматлар сифати, аҳоли учун яратилган шароитлар ҳамда бирламчи тиббий ёрдамни ташкил этиш ҳолати кўриб чиқилди.

Шунингдек, Қорақўйли маҳалла фуқаролар йиғини фаолияти, қишлоқ хўжалигида сувни тежаш ва ундан самарали фойдаланиш мақсадида ташкил этилган тажриба майдончасида амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилди.

Нурафшон шаҳрида ҳам ижтимоий соҳадаги ислоҳотлар ижросига эътибор қаратилди. Хусусан, кўп тармоқли поликлиникада тиббий хизматларнинг ташкил этилиши, аҳоли учун яратилган шароитлар, Наврўз маҳалла фуқаролар йиғинида эса фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш, бандлигини таъминлаш ва маҳаллий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар ўрганилди.

Хусусан, ҳудудлардаги микролойиҳалар, ҳунармандлар ва касб-ҳунарга ўқитилган фуқаролар фаолияти ўрганилиб, улар дуч келаётган муаммолар ҳамда таклифлар тингланди.

Шунингдек, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказларида аёлларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш, даромад манбаларини кенгайтириш ҳамда тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини яхшилаш борасидаги ишлар ўрганилди.

Ўрганишлар натижасида аниқланган масалалар ва билдирилган таклифлар умумлаштирилиб, давлат дастурлари ижроси самарадорлигини ошириш юзасидан амалий тавсиялар ишлаб чиқилади.

“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати