Пекин шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг хитой тилида нашр этилган “Ўзбекистон барқарор тараққиёт ва фаровонлик йўлида” номли китобининг тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирда Хитойнинг сиёсий, илмий-академик ва эксперт доиралари вакиллари, халқаро ташкилотлар мутасаддилари ҳамда “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков иштирок этди.
Хитойнинг нуфузли “Женмин” нашриётида чоп этилган саккиз бобдан иборат китобда Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, мамлакатнинг стратегик тараққиёт йўналишлари, ташқи сиёсий ташаббуслари ва халқаро ҳамкорлик масалалари ёритилган.
Нашрдан давлатимиз раҳбарининг нутқ ва маърузалари, халқаро майдонларда илгари сурган ташаббуслари, шунингдек, хорижий оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган интервью ва мақолалари ўрин олган.
Китобда “Ўзбекистон йирик ислоҳотлар жараёнида”, “Ўзбекистон ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти”, “Ўзбекистон ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти”, “Марказий Осиё – Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор йўналиши”, “Минтақавий боғлиқлик”, “Ўзбекистон глобал барқарор тараққиёт учун”, “Ўзбекистон ва глобал хавфсизлик” ҳамда “Иқтисодий дипломатия” каби мавзулар қамраб олинган.
Янги Ўзбекистон ислоҳотлари халқаро экспертлар эътиборида
Тақдимотда Хитойнинг сиёсий, илмий-академик ва эксперт доиралари вакиллари Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, мамлакатнинг халқаро майдондаги фаоллиги ва икки томонлама муносабатларнинг ривожланишига юқори баҳо бердилар.
Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Халқаро алоқалар бўлими мудири Лю Хайсин мазкур китобнинг нашр этилишини икки мамлакат ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашга хизмат қиладиган муҳим воқеа сифатида баҳолади.
Хитой замонавий халқаро муносабатлар академияси президенти Фу Сяоцян эса китоб Янги Ўзбекистондаги ислоҳотларнинг стратегик мазмунини тушуниш, мамлакатнинг ички ўзгаришлари ва ташқи сиёсий мақсадларини ўрганишда муҳим манба эканини таъкидлади.
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби ўринбосари Пяо Янфан Ўзбекистонда қонун устуворлигини мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилган ислоҳотлар мамлакатнинг халқаро нуфузи ҳамда иқтисодий жозибадорлигини оширишга хизмат қилаётганини қайд этди.
Ўзбекистон ташқи сиёсатининг стратегик йўналишлари
Тадбирда “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков Президент Шавкат Мирзиёевнинг китобида илгари сурилган ташқи сиёсий қарашлар юзасидан маъруза қилди.
У ўз чиқишида асарда мамлакат тараққиёти, қўшни давлатлар фаровонлиги ва халқаро ҳамкорлик ўртасидаги узвий боғлиқлик изчил очиб берилганини таъкидлади.
Хусусан, китобда инсон қадрини юксалтириш тамойилининг ташқи сиёсатда ҳам ўз ифодасини топгани, дипломатиянинг амалий натижалари аҳоли даромадларини ошириш, иқтисодий имкониятларни кенгайтириш ва муносиб турмуш шароитларини яратиш билан чамбарчас боғлиқлиги қайд этилди.
Маърузада Ўзбекистоннинг БМТ ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги ташаббуслари, Марказий Осиёда яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш, минтақавий боғлиқликни ривожлантириш ҳамда иқтисодий дипломатияни кенгайтириш масалаларига эътибор қаратилди.
Жумладан, 2023 йилда Сиан шаҳрида бўлиб ўтган “Марказий Осиё – Хитой” саммитида миллий тараққиёт стратегияларини уйғунлаштириш ва етакчи таҳлил марказлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ташаббуслари илгари сурилгани эслатиб ўтилди.
Шунингдек, Хитойнинг камбағалликни қисқартириш борасидаги тажрибаси, “Интеллектуал ипак йўли” платформасини яратиш, “Яшил ипак йўли” доирасидаги ҳамкорлик ҳамда қайта тикланувчи энергетика соҳасидаги истиқболли йўналишлар таҳлил қилинди.
“Асарнинг саккиз бобини бирлаштирувчи асосий ғоя шундаки, инсон фаровонлиги, миллий тараққиёт, минтақавий ишонч ва халқаро масъулият бир-биридан ажралмасдир”, — дея таъкидлади Элдор Туляков.
Марказ раҳбарининг фикрича, мазкур китоб хитойлик олимлар учун миллий тараққиёт стратегиялари ва халқаро ташаббуслар ўртасидаги боғлиқликни ўрганишда, тадбиркорлар учун эса икки томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишларини англашда муҳим манба бўлиб хизмат қилади.
Ўзбекистон–Хитой стратегик шериклигининг янги истиқболлари
Бугунги кунда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги муносабатлар савдо-иқтисодий алоқалар, инвестициялар, транспорт-логистика, энергетика, таълим, инновациялар ва замонавий технологиялар каби кўплаб йўналишларда изчил ривожланмоқда.
Айниқса, икки мамлакатнинг стратегик тараққиёт мақсадларини уйғунлаштириш, саноат кооперациясини кенгайтириш, қўшма илмий тадқиқотларни амалга ошириш ва замонавий технологиялар алмашинувини жадаллаштириш ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари ҳисобланади.
Шу нуқтаи назардан, Президент Шавкат Мирзиёевнинг хитой тилида чоп этилган китоби Ўзбекистондаги ислоҳотлар, мамлакатнинг узоқ муддатли ривожланиш мақсадлари ва халқаро ташаббуслари ҳақида Хитой жамоатчилигига янада кенгроқ маълумот бериш имконини яратади.
Нашрда ёритилган стратегик ёндашувлар “Ўзбекистон — 2030” стратегиясининг устувор йўналишлари билан ҳамоҳанг бўлиб, мамлакатнинг барқарор иқтисодий ўсиш, инсон капиталини ривожлантириш, экологик барқарорлик ва самарали давлат бошқарувига қаратилган сиёсатини тушунишда муҳим аҳамият касб этади.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон барқарор тараққиёт ва фаровонлик йўлида” китобининг Хитойда нашр этилиши ва тақдимоти Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт йўлини халқаро миқёсда кенг таништириш, икки давлат ўртасидаги ўзаро ишонч ва стратегик шерикликни мустаҳкамлаш, шунингдек, илмий-экспертлар ҳамкорлигини ривожлантиришга хизмат қилади.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати