Тошкент шаҳрида тиббий хизматларни рақамлаштириш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, яшил ҳудудларни кенгайтириш ва жамоат транспортини янгилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар “Тараққиёт стратегияси” маркази вакиллари томонидан кўриб чиқилди. 2026 йил 24–27 ноябрь кунлари ўтказилган ўрганишлар доирасида “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва жорий йилги Давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг жойларда қандай амалга оширилаётганига эътибор қаратилди.
Жумладан, Сергели туманидаги кўп тармоқли марказий поликлиника ҳамда 71-сон оилавий поликлиника филиалида тиббий карталарни электрон шаклга ўтказиш, ахборот тизимларини ўзаро интеграция қилиш ва тиббиёт муассасалари инфратузилмасини яхшилаш бўйича ишлар ўрганилди. Шунингдек, Марказ вакиллари “Рақамли соғлиқни сақлаш” ягона платформасининг жойларда қандай ишлаётгани ва аҳолига қандай қулайликлар яратаётгани билан танишдилар.
Мактабгача таълим йўналишида тумандаги 101 ва 96-сон давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти кўриб чиқилди. Бунда 3–6 ёшли болаларнинг мактабгача таълим билан қамрови, тарбияланувчилар ва навбатда турган болалар сонига оид маълумотлар таҳлил қилинди.
Сергели туманининг “Юқори Дархон” ҳамда Янгиҳаёт туманининг “Дўстлик” ва “Хушнуд” маҳаллаларида хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари фаолияти ўрганилди. Хусусан, “Дўстлик” маҳалласида тадбиркор аёл ўз ташаббуси билан ижтимоий реестрга киритилган аёллар ҳамда ногиронлиги бўлган фарзандларни парваришлаётган аёллар учун массаж бўйича бепул ўқув курсларини ташкил этаётгани қайд этилди.
Шунингдек, Сергели туманининг “Эшонбулоқ” ва “Кенгмакон” маҳаллаларида “маҳалла еттилиги”нинг аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш ва эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича ишлари кўриб чиқилди. Янгиҳаёт туманида эса аҳоли муаммоларини “Рақамли маҳалла” платформаси орқали тегишли идораларга йўналтириш ва уларнинг ҳал этилишини кузатиб бориш тартибига эътибор қаратилди.
Экология йўналишида Марказ вакиллари Сергели туманининг “Иззатли” маҳалласидаги “Яшил боғлар” ҳудудида бўлдилар. Янгиҳаёт туманида эса яшил майдонларни кенгайтириш ва соя-салқин сайр кўчаларини барпо этиш жараёни, хусусан, “Орият” ва “Янги ҳаёт” маҳаллаларидан ўтувчи Қўрғонтепа 1-тор кўчасидаги ободонлаштириш ишлари ўрганилди.
Шаҳар миқёсида жамоат транспорти паркини янгилаш, янги автобус ва электробусларни йўналишларга жалб этиш, электр энергияси ва табиий газни истеъмолчиларга етказиб беришдаги йўқотишларни камайтириш бўйича вазифалар ижроси ҳам кўриб чиқилди.
Ўрганиш давомида амалга оширилган ишлар билан бир қаторда, белгиланган вазифалар ижросида учраётган муаммолар ҳам аниқланиб, уларни ҳал этиш юзасидан масъул ташкилотлар вакиллари билан фикр алмашилди. Натижалар асосида аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш ҳамда “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва Давлат дастури ижросини самарали ташкил этиш бўйича таклиф ва тавсиялар шакллантирилади.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати