HARAKATLAR STRATEGIYASI MARKAZI
"TARAQQIYOT STRATEGIYASI"
MARKAZI
Muhokamalar
Давлат дастури лойиҳаси...
Давлат дастури лойиҳаси муҳокамалари: Энг кўп муҳокамага сабаб бўлаётган бандлар учлиги
0 | 202 | 08 Янв. 2019 г.

Хабарингиз бор, 2019 йилнинг 3 январь куни «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» Давлат дастури лойиҳаси фуқаролар билан маслаҳатлашган ҳолда янада такомиллаштириш мақсадида жамоатчилик муҳокамаси учун тақдим этилди.

Ҳужжат лойиҳаси 253 та банддан иборат бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йилнинг 28 декабрь куни Парламентга тадқим этган мурожаатномасида белгилаб берилган асосий ғоя ва таклифлари ҳамда 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган асосий вазифаларни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилди.

Муҳокамаларнинг бугунги кун ҳолатига кўра, 2019.strategy.uz веб-сайтига жами 1600 дан зиёд, regulation.gov.uz порталига эса 220 га яқин таклифлар қабул қилинди.

Фуқаролар кўпроқ Ҳаракатлар стратегиясининг Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш йўналишида белгиланган вазифаларга қизиқиш билдирилмоқда (523 та), кейинги ўринларда Ижтимоий соҳани ривожлантириш (463 та) ҳамда Иқтисодиётни ривожлантириш ва фаол инвестиция жалб этиш йўналишида(325 та) таклифлар келиб тушган.

Энг кўп муҳокамага сабаб бўлаётган бандлар:

1-ўринда 4-банд (71 та таклиф)

Коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишнинг самарали механизмларини яратиш.

2-ўринда 1-банд (61 та таклиф)

Олий Мажлис палаталарининг норма ижодкорлиги ва парламент назорати йўналишидаги фаолиятини кучайтириш ва самарадорлигини ошириш.

3-ўринда 2-банд (44 та таклиф)

Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини Олий Мажлис, тегишли вилоят, туман ва шаҳар давлат органлари раҳбарларини тегишли халқ депутатлари Кенгашлари томонидан тасдиқлашамалиётини жорий этиш.


3
Похожие новости