"TARAQQIYOT STRATEGIYASI"
MARKAZI
Muhokamalar
TARAQQIYOT STRATEGIYASI MARKAZIYangiliklar2019“ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ”...
“ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ” МАРКАЗИ РАҲБАР ЛАВОЗИМЛАРГА ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
0 | 314 | 04 Mar. 2019 y.

“Тараққиёт стратегияси” маркази “2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”нинг қуйидаги йўналишларидаги раҳбар лавозимларига доимий асосда ишлаш учун танлов эълон қилади:

1. Давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш йўналиши раҳбари;

2. Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш йўналиши раҳбари;

3. Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш йўналиши раҳбари;

4. Ижтимоий соҳани ривожлантириш йўналиши раҳбари;

5. Ахборот хизмати раҳбари.

 

Номзодларга қўйиладиган талаблар:

 

олий маълумотга эга бўлиш (илмий даража ёки илмий унвонга эга бўлганлар алоҳида қўллаб-қувватланади);

илмий-услубий, таҳлилий материаллар тайёрлаш;

ўзбек ва рус тилларини яхши билиш, ҳар икки тилда эркин маърузалар қилиш ва материаллар ёзиш (инглиз ва бошқа хорижий тилларни мукаммал билиш алоҳида қўллаб-қувватланади);

раҳбарлик қобилияти, ташаббускорлик, мустақил ижодий фикрлаш, мавзуга креатив ёндашув;

ўз мутахассислиги бўйича малакали тажриба (хорижий тажриба алоҳида қўллаб-қувватланади);

халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик олиб бориш ва лойиҳани бошқариш кўникмалари;

компьютер саводхонлиги.

 

Қилинадиган ишлар:

 

Ҳаракатлар стратегияси ва Давлат дастури доирасида амалга ошириладиган тадбирлар бўйича илғор хорижий тажриба, халқаро стандартлар, шунингдек халқаро ташкилотлар ва экспертларнинг баҳолари, фикр-мулоҳазаларини ўрганиш, таҳлил қилиш ва таклифлар тайёрлаш;

Ҳаракатлар стратегияси ва Дастур доирасидаги амалга ошириладиган тадбирларнинг экспертлар ҳамда жамоатчилик ўртасида кенг муҳокама этилишини ташкил қилиш;

Қонун, қонуности ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш юзасидан аниқ чора-тадбирлар бўйича асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш;

Халқаро ва хорижий ташкилотлар, илмий-тадқиқот, ахборот-таҳлилий ҳамда таълим муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш;

Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишга доир ҳар йиллик дастурлар лойиҳаларини тайёрлаш учун таклифлар ишлаб чиқиш;

Ҳаракатлар стратегияси ва Дастур доирасида амалга ошириладиган тадбирлар бўйича аҳолининг фикр ва таклифларини тўплаш, ўрганиш, таҳлил қилиш ва асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш;

Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириб борилишининг тизимли жамоатчилик мониторингини ўтказиш, унинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши учун қўшимча чора-тадбирлар юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш;

Ҳаракатлар стратегияси ва Давлат дастурининг амалга ошириб борилиши ҳақида аҳолини, тадбиркорлик субъектларини, фуқаролик жамияти институтларини ва халқаро жамоатчиликни кенг хабардор қилиш.

Давлат дастури ижроси бўйича вазирлик ва идоралар билан ҳамкорлик қилиш;

Марказда юқори ойлик иш ҳақи белгиланган бўлиб, унинг миқдори ҳар бир номзод билан алоҳида муҳокама қилинади.

 

Номзодлар ўзлари ҳақидаги маълумотларни kadr@strategy.uz электрон манзилига 2019 йилнинг 30 мартига қадар юборишлари мумкин.

 

Эслатма: Комиссия томонидан саралаб олинган номзодларгина суҳбатга таклиф этилади.

 

"Тараққиёт стратегияси" маркази


4
Похожие новости