"TARAQQIYOT STRATEGIYASI"
MARKAZI
TARAQQIYOT STRATEGIYASI MARKAZIYangiliklar2019ЎЗБЕКИСТОН ОЛИБ БОРАЁТГАН ИСЛОҲОТЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАЙМИЗ
"Taraqqiyot Strategiyasi" markazi

ЎЗБЕКИСТОН ОЛИБ БОРАЁТГАН ИСЛОҲОТЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАЙМИЗ

Баронесса ЭММА НИКОЛСОН,

Буюк Британия бош вазирининг

савдо масалалари бўйича махсус вакили:

Буюк Британия Ўзбекистон олиб бораётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлайди. Давлатларимиз ўртасида яқин шериклик муносабатлари ўрнатилган.

Сўнгги икки йилда юртингизда турли соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар ўзаро муносабатлардаги яқинликни янада кучайтирмоқда. Ва яна шуни айтиш мумкинки, юртингиздаги ўзгаришлар халқаро ҳамкорлик масалаларига ижобий таъсир кўрсатмоқда. Ўзбекистон яқинда халқаро молия бозорига ўз евробондларини чиқаргани ҳам мамлакат имижини оширди. Шу билан бирга, яқин фурсат ичида Ўзбекистон халқаро рейтингларда "BB-" даражасига чиқди. Бу Ўзбекистон макроиқтисодий барқарорликни ва ривожланиш истиқболларини яхшилашга қаратилган ислоҳотларни олиб бораётгани натижасидир.

Ўзбекистондаги муҳим ислоҳотлардан бири бу – Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишга кўрилаётган тайёргарликдир. Шу ўринда мамлакат ҳаётида парламент ролини кучайтиришга қаратилган чора-тадбирларни ҳам эътироф этмай илож йўқ. Мен Буюк Британия парламенти аъзоси сифатида бу ислоҳотни алоҳида қўллаб-қувватлайман.

Манба: ЎзА