• Ўзбек
"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

АҚШ ЎЗБЕКИСТОНДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИСЛОҲОТЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАЙДИ


Элис УЭЛЛС,

АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси вазифасини бажарувчи:

– Аввало, Ўзбекистон билан АҚШ ўртасидаги стратегик шерикликда янги давр бошланганини таъкидлашни истардим. АҚШ Давлат котиби Майкл Помпеонинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга йўллаган мактубида мамлакатингизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар яна бир бор эътироф этилиб, Америка Қўшма Штатларининг ушбу ижобий ўзгаришларни қўллаб-қувватлашга тайёр экани қайд этилган.

Мамлакатингизга ташриф доирасида Ўзбекистон – АҚШ сиёсий маслаҳатлашувларининг навбатдаги даврасини ўтказдик. Бу мамлакатларимиз ўртасида иқтисодиёт, хавфсизлик, сиёсат ва маданий-гуманитар соҳалардаги мулоқотларда ижобий тенденция кузатилаётганидан дарак беради.

Манба: ЎзА