• Ўзбек
"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

ЎЗБЕКИСТОН – КАТТА ИМКОНИЯТЛАР МАМЛАКАТИ


Хелена Фрейзер,

БМТнинг Ўзбекистондаги доимий вакили:

ЎЗБЕКИСТОН – КАТТА ИМКОНИЯТЛАР МАМЛАКАТИ

– Ўзбекистонда хотин-қизларга эътибор кучайди, кўп яхши имкониятлар яратилаётганини кўраяпмиз. Мен юртингизнинг кўп жойларида бўлдим. Ва кўрдимки, чекка ҳудудларда яшаётган аёлларнинг жамиятда фаоллиги оша бошлаган.

Бугун ўзбекистонлик қизлар турли халқаро кўрик-танловларда, билимлар беллашувларида ғолибликни қўлга киритмоқда. Бу эса мамлакатда хотин-қизларнинг ҳуқуқлари тўлиқ таъминлангани, уларга кенг имкониятлар берилаётгани исботидир.

Ўзбекистон – катта имкониятлар мамлакати. Шу маънода хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш даражасини янада юксалтириш мумкинлигини ҳам эътиборга олиш зарур.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб ўтказилган тантанали маросимдаги нутқидан маълум бўладики, Ўзбекистонда хотин-қизларга эътибор янада кучаяди.

Манба: ЎзА