"TARAQQIYOT STRATEGIYASI"
MARKAZI
Muhokamalar
TARAQQIYOT STRATEGIYASI MARKAZIYangiliklar2019ТАДҚИҚОТЛАР ҚАНДАЙ АМАЛГА ОШИРИЛЯПТИ?
ТАДҚИҚОТЛАР ҚАНДАЙ АМАЛГА ОШИРИЛЯПТИ?
0 | 147 | 11 Mar. 2019 y.

Маълумки, «Tapaққиёт стратегияси» маркази томонидан Инновацион ривожланиш вазирлиги, БMТнинг Tapaққиёт дастури, Тошкент шaҳридаги Xaлқapo Вестминстер университети ҳамкорлигида 2018 йилнинг июль ойида Инновацион тадқиқотлар миллий танлови эълон қилинган, унда республикамизнинг барча ҳудудларидан 160 дан зиёд ариза қабул қилиниб, энг юқори баҳоланган 15 нафар якка ва жамоавий иштирокчиларга 20 миллион сўмгача грант маблағлари ажратилган эди.

Мазкур танловдан кўзланган мақсад – 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамдa БMТнинг Бapқapop Ривожланиш Мақсадларида белгиланган устувор вазифаларнинг амалга оширилишига хизмат қилувчи инновацион ечимга эга тадқиқoт лойиҳаларини қўллаб-қyвватлашдан иборатдир.

Жорий йилнинг 11 март куни “Тараққиёт стратегияси” марказида бўлиб ўтган тадбирда танлов ғолиблари ўз лойиҳалари доирасида қандай ишларни олиб бораётганлари, эришилаётган дастлабки натижалар ҳақида ўз тақдимотлари билан ўртоқлашдилар.

Қайд этилганидек, танловда ғолиб деб топилган тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш бўйича муайян ишлар қилинмоқда. Хусусан, грант маблағларини қўлга киритган иштирокчилар айни вақтда инновацион йўл орқали дори воситаларининг самарадорлигини ошириш, мураккаб объектларнинг илмий-техникавий хавфсизлигини ривожлантириш, ногиронлиги бўлган болаларнинг махсус мактаб-интернатларга мослашувини осонлаштириш, туризм соҳасини эконометрик моделлаштириш каби қатор тадқиқотларни ҳаётга тадбиқ этишмоқда. Шу билан бир қаторда, ўзбек, рус ва инглиз тилларида соғлиқни сақлаш, жиноятчиликка қарши курашиш, таълим, хавфсизлик, давлат ва жамият қурилиши, ижтимоий соҳани ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги каби қатор соҳаларда инновацияларни фаол жорий этишга қаратилган қатор саъй-ҳаракатларга қўл урилмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Тадбирда лойиҳалар самарадорлигини ошириш, аниқ натижаларга эришишга қаратилган фикр-мулоҳазалар, таклиф ва тавсиялар билдирилди. Ўз навбатида, тақдимот муаллифлари йиғилганларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар қайтаришди.

 

“Тараққиёт стратегияси” маркази Ахборот хизмати


3
Похожие новости