"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

МИСРЛИКЛАР ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ЖАРАЁНЛАРНИ КАТТА ҚИЗИҚИШ БИЛАН КУЗАТИБ БОРИШМОҚДА


Магди ЗААБАЛ,

Миср ва Ўзбекистон дўстлик ассоциацияси раиси, мисрлик профессор:

– Мен Миср ва Ўзбекистон дўстлик ассоциацияси раиси сифатида Президент Шавкат Мирзиёевнинг кўплаб йўналишлар, хусусан, миллий-маънавий, диний-маърифий соҳада амалга ошираётган залворли ишларини юқори баҳолайман. Ўз навбатида, мисрликлар ҳам Ўзбекистондаги жараёнларни катта қизиқиш билан кузатиб боришмоқда.

Ўтган йилнинг сентябрь ойида Миср Президенти Абдулфаттоҳ Ас-Сисининг Ўзбекистонга ташрифи икки мамлакат ўртасидаги дўстона ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга кўтарди. Ҳозирда Миср халқи Ўзбекистон давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг ташрифини катта иштиёқ билан кутмоқда.

Манба: ЎзА