"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

Сунг ЮН МО, Корея Республикасининг савдо, саноат ва энергетика вазири:

 
 ЎЗБЕКИСТОННИ КОРЕЙС МИЛЛАТИГА МАНСУБ ИНСОНЛАР УЧУН ИККИНЧИ ВАТАН ДЕГИМ КЕЛАДИ

– Ўзбекистон биз учун яқин ва дўст мамлакатдир. Бу ерда кўп сонли корейс диаспорасига мансуб аҳоли истиқомат қилади. Одамлари самимий ва меҳмондўст. Мен Ўзбекистонни корейс миллатига мансуб инсонлар учун иккинчи Ватан деган бўлардим.

Мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик дипломатик муносабатлар ўрнатилган 1992 йилдан буён изчил ривожланиб келмоқда. Машинасозлик, текстиль саноати, қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқариш, нефть-кимё, электротехника соҳаларидаги ўзаро алоқалар ва қўшма лойиҳаларни ҳамкорлигимизнинг истиқболли йўналишлари сифатида алоҳида қайд этиш мумкин.

Хусусан, Корея технологияси ва капитали иштирокида Сургил кони очилгани ана шундай лойиҳалар сирасидан.

Бугун мамлакатимизнинг Ўзбекистонга киритган инвестицияси ҳажми 1,5 миллиард АҚШ долларини ташкил этмоқда. Юртингизда Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилаётган инвестициявий ва иқтисодий ислоҳотлар эса кореялик ишбилармонларнинг сармоя киритиш борасидаги интилишларини қўллаб-қувватлашга хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон қулай географик жойлашувга, бой табиий ресурсларга ва инсон капиталига эга мамлакат. Жанубий Корея эса юқори саноатлашган ва замонавий технологик имкониятларга эга. Мамлакатларимиз имкониятларининг бирлаштирилиши ҳамкорликдаги фаолиятимизда кутилган натижалар олиб келиши шубҳасиз.

Манба: ЎзА