"TARAQQIYOT STRATEGIYASI"
MARKAZI
TARAQQIYOT STRATEGIYASI MARKAZIYangiliklar2019ҲАМКОРЛИК МУСТАҲКАМЛАНАДИ
"Taraqqiyot Strategiyasi" markazi

ҲАМКОРЛИК МУСТАҲКАМЛАНАДИ

“Тараққиёт стратегияси” марказида Германиянинг Фридрих Эберт фондининг Қозоғистон ва Ўзбекистондаги минтақавий директори Хенриетте Киефер хоним раҳбарлигидаги Тошкентдаги ваколатхонаси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда шунингдек, Фридрих Эберт фондининг янги тайинланган Қозоғистон ва Ўзбекистондаги минтақавий директори Кристоф Мор, Марказий ва шарқий Европа Департаменти халқаро мулоқот бўлими вакили доктор Сония Шимбек ҳамда Тошкентдаги ваколатхона раҳбари Найля Резяпова иштирок этди.

“Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Элдор Туляков бошчилигидаги Марказ ходимлари ҳамда Германиянинг Фридрих Эберт фонди вакиллари ўртасида ҳар икки томон ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари, хусусан, Ҳаракатлар стратегияси асосида олиб борилаётган ислоҳотлар доирасида ва унга ҳамоҳанг тарзда турли лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан билдирилган таклифлар муҳокама қилинди. Бу борада Фонд томонидан лойиҳаларни экспертлик, техник ва моддий жиҳатдан таъминлаш, биргаликда фаолият олиб бориш имкониятлари ҳақида фикр алмашилди.

Учрашувда Фридрих Эберт фондининг Қозоғистон ва Ўзбекистондаги минтақавий директори этиб янги тайинланган Кристоф Мор таништирилди.

Жаноб К.Мор ишчан ва самимий руҳдаги учрашув учун миннатдорчилик билдириб, “Тараққиёт стратегияси” маркази билан фаол ҳамкорликни йўлга қўйиш, ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий, экология йўналишларидаги лойиҳаларни амалга оширишда Фонд ўз ёрдамини аямаслигини таъкидлади.

“Тараққиёт стратегияси” маркази Ахборот хизмати