"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди


Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди

“Ҳаракатлар стратегияси, “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастури ижросида ННТлар фаоллигини қўллаб-қувватлаш”  
мавзусида Давлат грантлари ажратиш учун танлов

ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг қуйидаги мақсадларни назарда тутган ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳа буюртманомалари қабул қилинади:

- ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кекса фуқароларни, ногиронларни манзилли ижтимоий химоя қилишни такомиллаштириш, уларга кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий ёрдам кўламини кенгайтириш ва сифатини оширишга кўмаклашиш;

- жазони ўташ жойларидан озод қилинган, авф этилган шахсларни, муқим турар жойга эга бўлмаган шахсларни жамиятга ижтимоий интегарцияси ва реабилитациясига қаратилган дастурларни давлат органлари билан ҳамкорликда амалга ошириш;

- аҳолининг, энг аввало кўмакка муҳтож хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларни маънавий қўллаб-қувватлаш бўйича давлат органлари билан ҳамкорликда қўшма иш режаларни ҳаётга татбиқ этиш;

- маҳаллаларда, оилаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигига салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатлар, ўз жонига қасд қилиш, гиёҳвандлик, эрта никоҳнинг олдини олишда давлат органлари билан ижтимоий шерикликни кучайтириш;

- аҳолини, айниқса ёшларни гиёҳвандлик, аҳлоқсизлик ва зарарли таъсирдан ҳимоя қилишда таълим муассасаси, оила ва маҳалла институтлари билан ижтимоий ҳамкорликни кучайтириш;

- нотинч ва ноқобил оилалар билан ишлаш, оилада ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигига салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатларни олдини олишга, оилада соғлом маънавий муҳитни таъминлашга кўмаклашиш;

- маҳаллаларда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олишга, муросасизлик муҳитини шаклланишига кўмаклашиш, ижтимоий шериклик асосида обод ва хавфсиз маҳаллани ташкил этишда фуқаролик жамияти институтларининг ролини кучайтириш;

- Орол ҳалокатининг атроф-муҳитга ва аҳоли саломатлигига салбий таъсирини юмшатишга, Оролбўйи ҳудудларида экологик вазиятни тиклашга ва соғломлаштиришга кўмаклашиш;

- ноқонуний меҳнат миграциясидан, мажбурий меҳнат ва камситишлардан жабрланган шахсларни ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоялаш, тизимли профилактик тарғибот-ташвиқот ва реабилитация қилиш;

- аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида ҳудудларда ижтимоий ва маиший инфратузулмани яратишга, оилавий бизнес, хусусий тадбиркорлик, касаначилик, халқ ҳунармандчилиги ривожлантиришга ҳамда аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини яхшилашга кўмаклашиш;

- давлат органлари ва бизнес субъектлари билан ҳамкорликда ёшлар, аёллар ва ёш оилаларнинг бандлигини таъминлаш;

- ижтимоий муаммоларни ҳал этишда давлат органлари ва тадбиркорлик субъектларни кенг жалб этиш борасидаги ижтимоий шерикликни қўллаб қувватлашга кўмаклашиш;

- “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини амалга ошириш жараёнларини, мамлакатимизда амалга оширилаётган янгиланиш жараёнлари, ислоҳотларнинг аниқ натижаларини, электрон ва босма ОАВ кенг ёритишини қўллаб қувватлаш;

- Ўзбекистон Республикасининг асосий халқаро рейтинглардаги ўрнини оширишга тўсқинлик қилаётган муаммоларни тизимли таҳлил қилишга, уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқишга, мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг натижалари ҳақидаги маълумотларни халқаро рейтингларни тузувчиларга етказишда кўмаклашиш;

- давлат органлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари билан ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларини рўёбга чиқарилишини таъминлаш.

Давлат гранти танловида иштирок этиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади: 

1. Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати; 

2. www.fundngo.uz веб-сайтида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза;

3. Давлат рўйхатидан ўтказилган Устав (Низоми) ҳамда гувоҳноманинг муҳр билан тасдиқланган нусхаси;

4. Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси тақдим этилади. 

5. Манфаатдор давлат ва йирик жамоат ташкилотлари билан тузилган ижтимоий шериклик қўшма режалари илова қилиниши мумкин. 

Битта лойиҳа учун давлат гранти миқдори – 30 млн. сўмгача.

Ҳужжатлар 2019 йил 28 мартдан  30 апрелгача қабул қилинади.

Ҳужжатлар “Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди” номига: 100163, Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 43-уй манзилига “Ўзбекистон почтаси” орқали муҳрланган конвертда (А4 форматда) юборилиши шарт.

Ҳужжатлар намуналари билан Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг www.fundngo.uz расмий веб-сайтида танишиш мумкин.

Маълумот учун телефонлар: (0-371) 239-26-76, 239-26-86.