"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

ЎЗБЕКИСТОН ИСЛОМ ОЛАМИГА КЎП НАРСАЛАРНИ ТАҚДИМ ҚИЛГАН

Муҳаммад бин АБДУЛЛОҲ АЛ-ҚАРҚОВИЙ:

Бирлашган Араб Амирликларининг ҳукумат ва келажак ишлари бўйича вазири:

– Аввало, вақт ажратиб, бизни қабул қилгани учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга самимий миннатдорлик билдирамиз.

Бугунги учрашув жуда самарали бўлди. Ўзбекистон ислом олами, дунё илм-фани ривожига кўп нарсаларни тақдим қилган. Жаноб Президент Ўзбекистон келажаги учун катта ишларни амалга ошираяпти. Ўтган икки ярим йилда мамлакатингизда бўлаётган бунёдкорлик ва ўзгаришлардан оммавий ахборот воситалари орқали хабардормиз. Президент Шавкат Мирзиёевнинг яқинда БААга амалга оширган ташрифи мамлакатларимиз муносабатларида тарихий саҳифа очди. Ўзаро ҳамкорлик ва халқларимиз ўртасидаги дўстлик янада мустаҳкамланишидан манфаатдормиз.

10-11 апрель кунлари Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари ҳукуматлари делегациялари ўртасида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда турли соҳаларда ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича фикр алмашиб олдик.

Асосий мақсадимиз ҳукуматлараро алоқаларни янада ривожлантириш. Бирлашган Араб Амирликларининг давлат бошқаруви тизимида эришган ютуқларини Ўзбекистонда татбиқ этишга кўмаклашиш ниятидамиз.

Манба: ЎзА