"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

БАРҚАРОР РЕЙТИНГНИ ОЛИШГА МУВАФФАҚ БЎЛДИК

Одилбек ИСАКОВ,

Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ўринбосари

– Ўзбекистоннинг халқаро кредит рейтингларидаги ўрнини яхшилаш, авваламбор, давлатимизнинг иқтисодий салоҳиятини бутун дунёга танитади. Мамлакат ҳақидаги иқтисодий таҳлилларда Ўзбекистоннинг иқтисодий ютуқлари ва ҳал этилиши лозим бўлган муаммолари кўрсатилади.

Дунёда юздан ортиқ рейтинг агентлиги бор, энг муҳимлари “S&P”, “Fitch”, “Moody’s”. Биз ҳар учала кредит агентлиги билан ҳамкорлик қилишни бошладик ва уларнинг вакилларини Тошкентга таклиф қилдик, таҳлиллар ўтказдик. Натижада ўтган йилнинг декабрь ойига келиб “S&P” ва “Fitch” рейтинг агентликларидан барқарор рейтингни олишга муваффақ бўлдик. Бундан ташқари, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти томонидан мамлакат рискларини классификация қилиш гуруҳида Ўзбекистоннинг ўрни олтинчи ўриндан бешинчига кўтарилди.

Манба: ЎзА