"TARAQQIYOT STRATEGIYASI"
MARKAZI
TARAQQIYOT STRATEGIYASI MARKAZIYangiliklar2019 “Tashkent Law Spring” Халқаро юридик...
"Taraqqiyot Strategiyasi" markazi

“Tashkent Law Spring” Халқаро юридик форуми экспертлар нигоҳида

Роджер Маннингс - «ЛУКОЙЛ» АЖ Бошқарув кенгашининг Кадрларни рағбатлантириш қўмитаси раиси

 Аввало таклиф учун миннатдорчилик билдираман. Алоҳида таъкидлаш керакки, ушбу форум илк бор ташкил этилганига қарамасдан, ҳар бир жиҳат инобатга олинган ва жуда юқори савияда бўлиб ўтмоқда. Бу эса, хусусий сектор учун давлат билан ўзаро шериклик муносабатларини замон талаблари асосида мутлақо янги босқичга олиб чиқиш имкониятини оширмоқда, деб ўйлайман. Натижада, айни пайтдаги муҳим масалалар бўйича ўзаро мулоқот қилишга зарур шароит юзага келмоқда. Ушбу тадбирнинг алоҳида ажратиб кўрсатадиган жиҳатларидан бири ҳам шунда.

 Хабарим бор, юртингизда “2017—2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси” муваффақият билан ҳаётга татбиқ этилмоқда. Хатто биз ҳамкасбларимиз билан ушбу муҳим ҳужжат билан алоҳида ишладик ҳам. Айтишим мумкинки, у бир қарашда мураккабдек, аммо аслида ундай эмас. Боиси, Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалар аниқ баён этилган ва бу уларни ҳаётга тўғридан-тўғри татбиқ қилиш имкониятини оширади. Давлат раҳбари томонидан бу қадар аниқлик ва ишонч билан ишлаб чиқилган ҳужжат юртингиз равнақи учун жуда муҳим аҳамиятга эга. 

Буни хатто ўз тажрибамдан ҳам айтишим мумкин. Яъни, Ўзбекистонга бундан 10 йил аввал келганман, бугун Тошкентнинг янада чирой очгани ва шиддат билан олдинга интилаётганини ҳис этиб турибман. Халқингиз, айниқса, ёшларнинг ҳаракатчанлигини кўриб, мамлакатни жуда ҳавас қиларли истиқбол кутаётганига ишончим мустаҳкамланди.