"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

“Tashkent Law Spring” Халқаро юридик форуми экспертлар нигоҳида

Ивана НИНЧИЧ, Халқаро арбитр, Медиацияни ривожлантириш бўйича ЮНСИТРАЛ халқаро комиссияси аъзоси:

Форум ишидан, ташкилотчилар фаолиятидан катта тассурот олдим. Боиси, унда иштирок этаётган спикерлар бугунги куннинг соҳага оид барча жиҳатларини қамраб олишган. Алоҳида таъкидлаш керак, дунёнинг етакчи мутахассисларини бир жойга тўплаш ғояси жуда ҳам ўз вақтида ўртага ташланган ва амалга оширилмоқда. Буни иштирокчилар келган мамлакатлар географияси ҳам тасдиқлаб турибди. Ўз навбатида, яна бир муҳим жиҳатга эътибор қаратиш лозим у ҳам бўлса, танланган мавзулар. Зеро улар бугунги куннинг энг долзарб масалаларини ўзида акс эттиради. Ўзбекистoннинг бу интилиши жаҳонга соҳани ривожлантиришнг илғор тенденцияларини намойиш қилмоқда.