"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

“Tashkent Law Spring” Халқаро юридик форуми экспертлар нигоҳида

Арман ВАТЯН, Жаҳон банкининг Марказий Осиёдаги молия мененжменти сектори раҳбари:

Бугунги музокаралар энг илғор халқаро амалиётни ўрганиш ва мамлакатингизнинг ғайрат-шижоатига мос натижаларни қўлга киритиши, давлат идоралари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш нуқтаи назаридан жуда муҳим. 

Ўзбекистон аҳоли турмуши фаровонлигини ошириш ва иқтисодиётни ривожлантириш йўлида улкан саъй-ҳаракатлар олиб бормоқда. Эндиги вазифа, назаримда, уларнинг барқарорлиги ва натижавийлигини камайтирмаган ҳолда, борича жаҳон ҳамжамияти олдида кўрсата билишдан иборат.

Давлат бошқаруви органларининг очиқлиги, давлат бошқарувида фуқаролар иштироки ва мансабдор шахсларнинг масъулияти каби ғоялар тадбирнинг асосини ташкил этади, назаримда. Шу боис, форум нафақат миллий балки халқаро экспертлар учун ҳам мазкур йўналишларга оид замонавий билимларнинг ўзига хос платформаси вазифасини ўтамоқда.