"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

“Тараққиёт стратегияси” маркази раҳбари халқаро давра суҳбатида иштирок этди


“Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков пойтахтимизда ташкил этилган “Ўзбекистон ва Хитой: “Бир макон, бир йўл” ташаббуси доирасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш” мавзусидаги давра суҳбатида иштирок этди.
Тадбир Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси томонидан Хитой Халқ Республикасининг мамлактимиздаги элчихонаси билан ҳамкорликда ўтказилди.
Шунингдек, давра суҳбатида қўмита раиси Р.Қурбонов, ШҲТ халқ дипломатияси маркази раҳбари, сенатор Р. Назаров, “Соғлом авлод учун” халқаро ҳайрия жамғармаси бошқаруви раиси С.Иномовалар иштирок этишди.
Иштирокчилар томонидан “Бир макон, бир йўл” ташаббуси давлатлар ва қитъалараро савдо-иқтисодий муносабатлар мустаҳкамланиши, қулай инвестицион муҳит яратилиши билан бирга, ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш, замонавий технолгияларни жорий этиш, илм-фан, соғлиқни сақлаш, таълим ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳам мустаҳкам алоқаларни қўлга қўйиш имконини бераётгани эътироф этилди.

Батафсил: http://uza.uz/ru/politics/novye-gorizonty-sotrudnichestva--16-04-2019