"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

Хитой ташаббуси: натижалар ва галдаги вазифалар муҳокамаси


Хитой Халқ Республикасининг
Ўзбекистондаги элчихонаси, Хитой халқ дўстлик жамияти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ҳамкорлигида давра суҳбати ташкил этилди. “Бир макон, бир йўл” қурилишида Ўзбек-Хитой ҳамкорлиги салоҳияти” мавзусида ўтган тадбирда “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков иштирок этди.

Тадбирда Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Цзянь Янь хоним, Хитой халқ дўстлик жамиятининг Европа ва Марказий Осиё давлатлари бўйича депортаменти раҳбари Шэнь Синь, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси Р.Қурбонов, ШҲТ халқ дипломатияси маркази раҳбари Р. Назаров, шунингдек юртимиздаги бир қатор дипломатик корпус вакиллари, хитойлик тадбиркорлар иштирок этишди.

Давра суҳбатида “Бир макон, бир йўл” ташаббусининг амалга оширилиши ва қўлга киритилаётган натижалар хусусида атрофлича маълумот берилди. Ушбу йирик лойиҳада Ўзбекистоннинг тутган ўрни юқори баҳоланди.

Батафсил: http://uzchinassn.com/ru/news/kruglyj-stol-na-temu-perspektivy-kitajsko-uzbekskogo-sotrudnichestva-v-sovmestnom-stroitelstve-odnogo-poyasa-odnogo-puti/