"TARAQQIYOT STRATEGIYASI"
MARKAZI
TARAQQIYOT STRATEGIYASI MARKAZIYangiliklar2019ҲАМКОРЛИК ЭНДИ ЯНГИЧА МАЗМУН-МОҲИЯТ КАСБ ЭТАДИ
"Taraqqiyot Strategiyasi" markazi

ҲАМКОРЛИК ЭНДИ ЯНГИЧА МАЗМУН-МОҲИЯТ КАСБ ЭТАДИ

Бугун “Тараққиёт стратегияси” марказига Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси раҳбар-ходимлари ва унга аъзо теле-радиостанцияларнинг журналистлари ташриф буюришди. Улар марказ фаолияти билан яқиндан таништирилди.

Бундан кўзланган мақсад, Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда Стратегия асосида қабул қилинган Давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг мазмун-моҳиятини, ижроси таъминланишини кенг тарғиб этиш, шунингдек, 2019 йилда халқимиз турмуш фаровонлигини янада оширишга қаратилган давлат сиёсати моҳиятини юртдошларимизга тезкор, тўлиқ ва ҳаққоний етказиш жараёнида журналистларни зарур маълумотлар билан таъминлаш бўйича алоқаларни мустаҳкамлашдан иборат.

Давра суҳбатида Давлат ва ижтимоий дастурлар ижросининг бориши ҳақидаги маълумотларнинг кенг жамоатчиликка тезкорлик билан етказилиши ҳамда жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг таъсирчан ва амалий механизмлари бўйича фикр алмашилди.

Тадбир доирасида “Тараққиёт стратегияси” маркази ҳамда ЎзЭОАВМА ўртасида ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш бўйича Меморандум имзоланди ва биргаликда амалга оширилиши керак бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Меморандумда акс этган вазифаларни самарали ва сифатли бажариш мақсадида “Тараққиёт стратегияси” маркази қатор ташкилотлар билан биргаликда  барча миллий ва халқаро журналистлар, блогерлар, эркин ижодкорлар ҳамда фуқаролар ўртасида “Ҳаракатлар стратегияси – тараққиёт гарови” кўрик танловига старт берди.