"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

“Савдо тартибини соддалаштириш. Товарлар ва хизматлар экспорти ва импортини божхона томонидан тартибга солиш бўйича Ўзбекистондаги янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар” мавзуидаги давра суҳбати натижалари


Жорий йилнинг 16 май куни “Тараққиёт стратегияси” маркази Бизнес логистикасини ривожлантириш уюшмаси билан ҳамкорликда “Савдо тартибини соддалаштириш. Товарлар ва хизматлар экспорти ва импортини божхона томонидан тартибга солиш бўйича Ўзбекистондаги янги норматив-ҳуқуқий хужжатлар” мавзуида давра суҳбати ўтказди.

Мазкур давра суҳбатидан асосий мақсад республика ишбилармонларини савдо тартибини соддалаштиришда илғор халқаро тажриба ва Ўзбекистонда бу соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар билан таништириш бўлди.

Давра суҳбати доирасида Германиянинг халкаро ҳамкорлик жамияти GIZ нинг “Марказий Осиёда савдо тартибини соддалаштириш” дастури таркибий қисм раҳбари жаноб Г. Машковс “Марказий Осиёда савдо тартибини соддалаштириш” мавзуига бағишланган тақдимот ўтказди. Тақдимот давомида жаноб Машковс давра суҳбати иштирокичларини Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатларида савдони тарбини соддалаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар борасида маълумот берди, ҳамда ишбилармонларнинг давлат идоралари билан ушбу йўналишда ҳамкрлик қилиш имкониятлари билан таништирди.

Ўзбекистон божхона брокерлари уюшмаси раиси жаноб А. Айрапетьянц давра суҳбати иштирокичиларини божхона и ва ташқи иқтисодиёт тўғрисидаги қонунчиликка киритилган сўнгги ўзгаришлар билан таништирди.

Тадбирда Ўзбекистоннинг транспорт, экспедиторлик ва логистика компанияларидан 25 нафар вакил иштирок этди.

Давра суҳбати доирасида республика транспорт ва логистика тармоғининг ривожланиш ҳолати муҳокама қилинди. Транспорт ва логистика компаниялари вакиллари томонидан тармоқни янада ривожлантириш бўйича тавсиялар тайёрлаш таклифи илгари сурилди.

Тадбир якунида “Тараққиёт стратегияси” маркази ва Бизнес логистикасини ривожлантириш уюшмаси ўртасида ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.