"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

Буюк Британия Бирлашган Қироллигининг Давлат коммуникация хизмати делегацияси аъзоларининг ташрифи ҳақида


2019 йил 20 май куни “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков Буюк Британия Бирлашган Қироллигининг Давлат коммуникация хизмати делегация аъзоларини қабул қилди.

Э.Туляков меҳмонларга “Тараққиёт стратегия” маркази фаолияти ҳақида батафсил маълумот бериш бирга, “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”ни “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йил”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг мазмун-моҳияти ва унинг босқичма-босқич амалга оширилаётганига алоҳида тўхталди.

Бундан ташқари, мулоқот давомида ислоҳотлар ҳақида аҳолини кенг хабардор этишнинг самарали механизмлари, турли тадбирлар (форум, конференция, жамоатчилик муҳокамалари ва хк) ўтказиш ва уларнинг таклиф ва муносабатларини замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда олиш каби масалалар муҳокама этилди.

Ўз навбатида, Британия делегацияси раҳбари Дж.Балантайн республикамиздаги вазирлик ва идораларнинг ахборот хизматлари, амалга оширилаётган ислоҳотларни аҳолига қолаверса, жаҳон ҳамжамиятига тезкор ва самарали етказиш борасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган миссиянинг мақсад ва вазифалари ҳақида маълумот берди.

Тарафлар бу борадаги ҳамкорлик учун мавжуд имкониятларни кўриб чиқишди, жумладан, Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини самарали реализация қилиш бўйича жамоатчилик муҳокамаларини ўтказиш учун фуқаролик жамияти институтларини жалб этиш масаласига ҳам эътибор қаратилди.

Очиқ ва конструктив мулоқот руҳида ўтган учрашувда томонлар ўзаро манфаатли бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиб, истиқболда муносабатларни янада мутаҳкамлашдан манфаатдор эканликларини билдиришди.
                                                                                                                                                                                 “Тараққиёт стратегияси” маркази Ахборот хизмати