"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

Элдор Туляков: Ўзбекистон аҳолисининг 95 фоизи миллий иқтисодиётнинг истиқболига ишонч билан қарамоқда.


Ҳозирда Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида “Сифатли маълумотлар сифатли иқтисодий сиёсат учун” мавзусида минтақавий конференция бўлиб ўтмоқда.

Конференцияда “Тараққиёт стратегияси” маркази раҳбари Элдор Туляков ҳам иштирок этмоқда. Тадбирнинг бугунга мўлжалланган кун тартибига мувофиқ, Элдор Туляков маъруза қилди. У ўз чиқишида “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси” доирасида амалга оширилган ислоҳотлар ва уларнинг натижалари ҳақида батафсил маълумот берди. Шунингдек, иқтисодий янгиланишлар ва чора тадбирларнинг аҳоли турмуш фарвонлигини оширишга хизмат қилаётгани таҳлил ва ижтимоий сўровлар натижалари асосида очиб берилди. Қолаверса, очиқлик ва ошкоралик сиёсати аҳоли фаровонлигини оширишнинг асосига айланганини қайд этди. Бу борада олиб борилаётган ишлар қатор нуфузли халқаро ташкилотлар, хусусан Жаҳон банки томонидан ҳам диққат билан мустақил ва ҳолис тарзда кузатиб борилмоқда. Марказ раҳбари ушбу кузатув натижалари ва берилаётган хулосалар билан иштирокчиларни таништирди.

Конференция ва унда муҳокама қилинган мавзулар хусусида батафсил ахборот берилади.