"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

ЁШ МОЛИЯЧИЛАР МАРКАЗ МЕҲМОНИ

Бугун “Тараққиёт стратегияси” марказида Молия вазирлиги тизимидаги бир гуруҳ ёш мутахассислар билан учрашув бўлиб ўтди. “Ҳаракатлар стратегияси ва ёшлар” мавзусидаги мазкур тадбир Молия вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Учрашувда “Тараққиёт стратегияси” маркази мутахассислари 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда унинг доирасида қабул қилинган “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастурининг устувор йўналишлари, хусусан, “Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш” йўналишининг фуқаролар турмуш фаровонлигини оширишдаги ўрни ва аҳамияти ҳақида ёшларга атрофлича тушунчалар беришди, тақдимотлар ўтказишди.

Марказ томонидан тайёрланган, Ўзбекистонда амалга оширилаётган шиддатли ислоҳотларга бағишланган бир қатор махсус видероликлар намойиш этилди.

Ўзаро савол-жавоблар, баҳс-мунозаралар, таклиф-мулоҳазаларга бой ўтган учрашув якунида ёш молиячилар Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган чора-тадбирларни ҳаётга тадбиқ этишда бундан буён ҳам фаол иштирок этаверишларини изҳор этишди.

Тадбир сўнгида алоҳида ўрнак кўрсатган ёшларга “Тараққиёт стратегияси” марказининг эсдалик совғалари тақдим этилди.

“Тараққиёт стратегияси” маркази Ахборот хизмати