"TARAQQIYOT STRATEGIYASI"
MARKAZI
TARAQQIYOT STRATEGIYASI MARKAZIYangiliklarIjtimoiy sohani rivojlantirishning ustuvor yo`nalishlari2019“Ўзбекистон фуқароларини тинглаб” лойиҳаси давом этмоқда
"Taraqqiyot Strategiyasi" markazi

“Ўзбекистон фуқароларини тинглаб” лойиҳаси давом этмоқда


Бугун “Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан Жаҳон банки билан ҳамкорликда
“Ўзбекистон фуқароларини тинглаб” лойиҳасининг навбатдаги натижаларига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Унда лойиҳа доирасида олиб борилган тадқиқот натижалари муҳокама қилинди.

Давра суҳбатида мазкур мавзулардан келиб чиқиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, “Тараққиёт стратегияси” маркази, Жаҳон банки, ЮНИСЕФ, тегишли вазирлик ва идорлар, шунингдек, тадқиқот марказлари ва олий таълим муассасалари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тадбирни “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков очди ва олиб борди. Шунингдек, тадбир очилиш қисмида Жаҳон банкининг минтақавий менеджери Хидеки Мори, Европа иттифоқининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари, элчи Эдуардс Стипрайс ҳамда Жаҳон банкининг қашшоқлик ва адолат амалиёти бўйича Бош директори Каролина Санчеслар ҳам ўз фикрларини билдиришди.

Каролина Санчес, Жаҳон банкининг қашшоқлик ва адолат амалиёти бўйича Бош директори

-“Ўзбекистон фуқароларини тинглаб” лойиҳаси 2018 йил Жаҳон банки ва ЮНИСЕФ болалар жамғармаси кўмагида бошланган. Унинг мақсади, Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг фуқаролар турмуш тарзини яхшилашдаги ўрнини уларнинг фикрларини ўрганиш асосида аниқлаш ҳамда бу борада ҳукумат ва аҳоли ўртасидаги алоқаларни қўллаб-қувватлашдан иборат. Бунгача дастлаб ҳар ойлик сўровлар Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида ҳокимият ва маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органлари вакиллари ўртасида синов режимида ўтказилган бўлса, Жиззах, Сурхондарё, Навоий ва Фарғона вилоятларида кенг миқёсда ташкил этилган эди. Айни пайтда барча минтақаларда ойига 1500 нафар уй бекалари билан телефон орқали сўровлар ўтказилмоқда.

Бошқа мамлакатлардаги ўхшаш ислоҳотларга таққослаш орқали келган хулосамиз шуки, жамоатчилик билан маслаҳатлашиш ҳамда фуқаролар ҳамда ҳукумат ўртасидаги алоқа механизмини яратиш ислоҳотларнинг муваффақияти учун жуда муҳимдир. Шу боис, мен “Ўзбекистон фуқароларини тинглаб” лойиҳаси фуқароларнинг ислоҳотларга муносабатини аниқлаш ва шунинг учун бу ислоҳотларнинг самарадорлигини баҳолаш учун жуда муҳим восита деб ҳисоблайман.

Уильям Зейтц, Жаҳон банки иқтисодчиси

-Тадқиқот натижалари аҳолининг Ўзбекистондаги ислоҳотлар дастури доирасида амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришларни қўллаб-қувватлаётганлигини кўрсатди. Фуқаролар ҳукуматнинг саъй-ҳаракатлари ҳақида ижобий фикрдалар. Пул-кредит сиёсатини либераллаштириш, халқаро савдонинг тартибидаги ўзгаришлар, хусусий сектор фаоллигининг ошиши Ўзбекистон фуқаролари томонидан кенг қўллаб-қувватланаётган йўналишлар экани маълум бўлди.

Фуқаролар тан олишича, ҳукумат томонидан амалга ошириладиган келгусидаги ислоҳотлар асосан, икки йўналишдан иборат. Биринчиси, бу меҳнат бозори ривожланиши ва республикада бандликнинг ошиши, иккинчиси эса инфляция ва нархлар кўтарилишининг секинлашишидир. Шуни таъкидлаш керак, тадқиқотнинг охирги босқичи давомида аҳолининг нархлар ўсиши борасидаги ташвишлари сезиларли даражада пасайди.

Ушбу тадқиқот давомида биз бутун мамлакат бўйлаб 4000 хонадонни танладик ва оила аъзолари билан шахсий тадқиқотлар ўтказдик. Мутахассисларимиз яшаш шароитлар, бандлик, таълим, муаммолар ва бошқа фаровонлик омиллари билан боғлиқ масалалар бўйича тадқиқотлар ўтказдилар. Кейинчалик, ушбу гуруҳдан кичик гуруҳни танладик, уларнинг вакиллари билан телефон орқали ҳар ойда мулоқот қилдик. Ахборотни таҳлил қилгандан сўнг, уни “Тараққиёт стратегияси” маркази ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар иштирокида маслаҳат кенгашининг аъзолари иштирокидаги давра суҳбатлари ва муҳокамалар давомида тақдим этдик. Учрашувлар давомида тўпланган маълумотлар асосида ислоҳотлар натижавийлигини таҳлил қилиш ва ушбу маълумотлардан кейинги ислоҳотларни янада самарали амалга ошириш учун қандай фойдаланиши ҳақида фикр алмашяпмиз.

Юлия Олейник, ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ижтимоий сиёсат бўлими бошлиғи

-Тадқиқотнинг иккинчи босқичида самарали усуллар қўлланган ҳолда бевосита фуқаролардан маълумотлар олинди. Бунда маҳаллий мутахассислар, “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”, “Ҳар бир оила тадбиркор” ҳамда “Ёшлар келажагимиз” дастурларида бевосита иштирок этган фуқаролар ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги кўмаги билан хорижда ишлаб келган инсонлар билан чуқурлаштирилган суҳбатлар ўтказилди. Ҳозирда уларнинг натижалари кенг таҳлил қилинмоқда.

Шунингдек, тадбирда аҳолини рўйхатга олиш(прописка), ички миграция ва тенгҳуқуқлилик масалалари бўйича ўтказилган ойлик сўровлар натижалари ҳам муҳокама қилинди.

“Тараққиёт стратегияси” маркази Ахборот хизмати