"TARAQQIYOT STRATEGIYASI"
MARKAZI
TARAQQIYOT STRATEGIYASI MARKAZIYangiliklar20192018 йилги фаолиятга назар
"Taraqqiyot Strategiyasi" markazi

2018 йилги фаолиятга назар


Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Комиссия йиғилишда “Тараққиёт стратегияси” марказининг 2018 йил якунларига бағишланган ҳисоботи эшитилди. Марказ томонидан Давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг бажарилишини кенг ёритиш ва барча жабҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларни аҳолига етказиб бориш мақсадида барча оммавий ахборот воситаларида, радио ва телевиденияда 300 дан зиёд медиа маҳсулотлар тайёрланган. Давлат дастури доирасида амалга оширилган ишлар сарҳисобига бағишланган 68 та брифинг ва матбуот анжуманлари ташкил этилган. Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар ва ривожланиш дастурлари мазмун-моҳиятига бағишланган 80 дан ортиқ тақдимотлар ташкил этилган. Ўтказилган тадбирларда 7000 дан зиёд турли идоралар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этган. Йил давомида 50 дан ортиқ кўрсатувлар, интервью ва график роликлар тайёрланиб оммавий ахборот воситаларига жойлаштирилган. Қонун ҳужжатлари лойиҳалари ва ривожланиш концепциялари муҳокамасига бағишланган 30 дан зиёд экспертлик ва жамоатчилик муҳокамалари ташкил этилган. Жойларда давлат дастури ижроси боришини кузатиш мақсадида Республиканинг 10 та ҳудудида мониторинг ва ўрганишлар ташкил қилинган. Ҳаракатлар стратегиясида назарда тутилган турли мавзуларда 5 та йирик Форумлар ташкил этилган. Ўзбек, рус ва инглиз тилларида “Ўзбекистон Стратегияси” даврий журнали ташкил қилинган ва 5500 тиражда чоп этилган. 2018 йилнинг ноябрь ойида ташкил этилган “2019 йил Давлат дастурига таклифлар” онлайн платформасига фуқаролардан 5900 дан зиёд таклифлар қабул қилинган.

Комиссия аъзолари томонидан “Тараққиёт стратегияси” марказининг  фаолиятига ижобий баҳо берилди ва ҳисоботи маъқулланди.

“Тараққиёт стратегияси” маркази Ахборот хизмати