"TARAQQIYOT STRATEGIYASI"
MARKAZI
TARAQQIYOT STRATEGIYASI MARKAZIYangiliklarIjtimoiy sohani rivojlantirishning ustuvor yo`nalishlari2019ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ: “ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИ – ТАРАҚҚИЁТ ГАРОВИ”
"Taraqqiyot Strategiyasi" markazi

ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ: “ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИ – ТАРАҚҚИЁТ ГАРОВИ”

 “Тараққиёт стратегияси” маркази қатор ҳамкор ташкилотлар билан бирга маҳаллий ва хорижий журналистлар учун “Ҳаракатлар стратегияси – тараққиёт гарови” кўрик-танловини эълон қилади.

Танловнинг асосий мақсади “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг мазмун-моҳияти, унинг ижроси тўғрисидаги холис ва тўлиқ маълумотларни кенг жамоатчилик ва халқаро ҳамжамиятга етказилишини таъминлашдан иборат.

Кўрик-танловга тақдим этиладиган журналистик ишларда Ҳаракатлар стратегияси, жумладан, 2019 йилга мўлжалланган Давлат дастурининг асл моҳияти, бу ҳужжатларнинг мамлакат ва халқ ҳаётида тутган ўрни, унда белгиланган вазифаларнинг бажарилиши бугун ва эртага қандай ижобий натижаларни кўрсатиши, халқаро ташкилотлар ва экспертларнинг фикрлари, умуман, ҳар икки ҳужжатнинг мамлакатимиз тараққиётида тутган ўрни ва роли аниқ далиллар ва таҳлиллар асосида батафсил очиб берилиши лозим.

“Ҳаракатлар стратегияси – тараққиёт гарови” кўрик-танлови қуйидаги номинацияларда ўтказилади:

1. Босма ОАВда нашр қилинган материаллар.

2. Телевидение орқали намойиш этилган кўрсатувлар.

3. Радио орқали эфирга узатилган материаллар.

4. Интернет ОАВда эълон қилинган материаллар.

5. Хорижий ОАВ (босма, телевидение, радио, интернет) да эълон қилинган материаллар.

Кўрик танловга 2019 йилнинг 1 январдан 20 ноябргача бўлган даврда эълон қилинган материаллар жорий йилнинг 25 ноябрига қадар қабул қилинади. Материаллар ўзбек, рус ёки инглиз тилларида тақдим этилиши мумкин.

Кўрик-танловга ҳаммуаллифликда ижодий гуруҳ билан тайёрланган материаллар ҳам қабул қилинади.

Материаллар сони 3 (уч)тадан кам бўлмаслиги, “Ҳаракатлар стратегияси – тараққиёт гарови” кўрик-танловига деган рукн остида эълон қилинган бўлиши лозим.

Босма ОАВ ва интернет нашрларда чоп этилган материаллар асл нусха ёки улардан кўчирма олинган ҳолда топширилади.

Телевидение ва радиоканалларда эълон қилинган материаллар флеш хотира, CD ёки DVD дискларда, материалларнинг қисқача аннотацияси билан бирга қабул қилинади.

Танловга қабул қилинган ишлар муаллифга қайтарилмайди.

Материаллар “Тараққиёт стратегияси” маркази офисида (Тошкент шаҳри, Шароф Рашидов кўчаси, 16-уй. “Пойтахт” бизнес маркази биноси, 5-қават) қабул қилинади.

Танловга тақдим этилган ишларга қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши лозим:

– муаллиф ва унинг профессионал фаолияти тўғрисида қисқача маълумот;

– муаллифнинг паспорти нусхаси;

– муаллифнинг манзили ва боғланиш телефонлари.

Кўрик-танлов якунлари 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни арафасида эълон қилинади.

Ғолиб ва совриндорлар қимматбаҳо совғалар, махсус дипломлар билан тақдирланадилар.

“Тараққиёт стратегияси маркази”