"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

Буюк Британия билан алоқа йўлга қўйилди


Бугун “Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигидаги элчихонаси билан ҳамкорликда Буюк Британиядаги олим-тадқиқотчилар, тадбиркорлар ва бизнес вакиллари иштирокида видеоконференция ўтказилди.

Унда Ўзбекистон томонидан “Тараққиёт стратегияси” марказининг ижрочи директори Э.Туляков, Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигидаги фавқулодда ва мухтор элчиси А.Шайхов ва бир қатор масъул вазирлик ва идоралар вакиллари иштирок этди.

Видеоконференцияни “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков очди ва олиб борди. Шунингдек, очилиш қисмида Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигидаги фавқулодда ва мухтор элчиси А.Шайхов ҳамда Барқарор ривожланиш бўйича глобал форумнинг ҳамраиси, Ўзбекистонда БМТ Тараққиёт дастури собиқ раҳбари Х.Маликлар ўз фикрларини билдиришди.

Шундан сўнг, Элдор Туляков 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг мазмун-моҳияти, унда белгиланган вазифалар ижросининг мамлакатни ривожлантиришдаги аҳамияти хусусида тақдимот ўтказди.

Тадбирда Х.Малик модераторлигида капитал бозори ва инсон тараққиёти индексини ҳисоблаш масалалари бўйича муҳокама ўтказилди.

Шунингдек, видеоконференция давомида мамлакатимизда сўнгги йилларда яратилаётган қулай инвестицион муҳит ҳақида Буюк Британия томонига батафсил маълумот берилди. Иштирокчилар Ўзбекистоннинг ривожланиш истиқболлари, мамлакат нуфузини ҳалқаро майдонда мустаҳкамлаш, шунингдек сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар самарадорлигини янада оширишга хизмат қилувчи қўшма лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этиш, сармояларни жалб қилиш хусусида ҳам атрофлича фикр алмашдилар.

“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати