"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

Ҳамкорлик меморандуми имзоланди


2019 йил 30 май куни “Тараққиёт стратегияси маркази ва Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (ГИЦ) ўртасида меморандум имзоланди. Томонлар ушбу меморандум - халқаро муносабатларни янада ривожлантириш ва ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, қолаверса давлатлараро сиёсий мулоқотлар ўтказиш орқали 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси ривожланишининг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида кўзда тутилган ижтимоий-иқтисодий соҳани барқарор ривожлантиришда муҳим механизмга айланади, дея ҳисоблайди.

Мазкур меморандум икки томонлама муносабатларни тартибга солиш мақсадида тузилди ва унинг асосида ўзаро ҳурмат, ишонч ҳамда манфаатли ҳамкорлик қилиш ҳақида келишиб олинди.

“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати