"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

ХАНС-УЛЬРИХ ИМ: ҲАР БИР ФУҚАРО СУДДА ЎЗ ФИКРИНИ ЭРКИН БИЛДИРА ОЛИШИ, МУРОЖААТ ҚИЛИШ ИМКОНИЯТИГА ЭГА БЎЛИШИ КЕРАК


Ханс-Ульрих Им, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари Координатори катта маслаҳатчиси

– Бугунги тадбирдан кўзланган асосий мақсад бу – Ўзбекистонда маъмурий суд ишларини янада ривожлантиришда хорижнинг етакчи экспертлари салоҳиятидан самарали фойдаланишдан иборат. Маъмурий ишларни кўрилишида ҳар бир фуқаро судда ўз фикрини эркин билдира олиши, мурожаат қилиш имкониятига эга бўлиши керак. Бу, Ўзбекистонда демократиянинг тараққий этиши учун энг муҳим қадамлардан бири саналади. Биз анчадан буён Ўзбекистон Олий суди, Бош прокуратура ва “Тараққиёт стратегияси” маркази билан ҳамкорликда қатор лойиҳаларни амалга ошириб келмоқдамиз. Бунда, асосан, ҳокимият ва фуқаролик жамиятининг эҳтиёж ҳамда манфаатларини эътиборга олган ҳолда иш олиб борамиз. Мазкур фаолиятимизни мавжуд шароитдан келиб чиқиб Ҳаракатлар стратегияси доирасида давом эттирамиз.