"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

ГЕНАДИЙ БАРБА: АГАР ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ ФУҚАРОЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИНИ ҲАЛ ЭТИШДА СУСТКАШЛИК ҚИЛСАЛАР ЁКИ УНИ МУТЛАҚО ҲАЛ ЭТА БИЛМАСАЛАР, УНДА БУ ИШЛАРНИ МАЪМУРИЙ СУД БАЖАРАДИ

Генадий Барба, ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси, қонун устуворлиги масалалари бўлими бошлиғи

– Бугунги тадбир фуқаролар ҳуқуқларини янада адолатли ва ишончли ҳимоялашга имкон берувчи маъмурий судларни ислоҳ қилишга кўмаклашиши билан аҳамиятлидир.

Маъмурий суднинг иш юритиш жараёни ҳар бир фуқаронинг соғлиқни сақлаш хизматлари, самарали иқтисод, ижтимоий ҳимояни таъминлаш билан боғлиқ хизматларни ўз ичига олган аниқ ҳуқуқларни қамраб олади. Агар давлат бошқаруви органлари фуқароларнинг мурожаатларини ҳал этишда сусткашлик қилсалар ёки уни мутлақо ҳал эта билмасалар, унда бу ишларни аризаларни кўриб чиқиш ва фуқароларга самарали ечимни тақдим этиш ҳуқуқига эга бўлган маъмурий суд бажаради. Тадбирдан кўзланган асосий мақсад, Ўзбекистонда маъмурий суд ислоҳоти қайси босқичда эканлигини англаш, шунингдек, мавжуд илғор халқаро тажриба билан танишишдан иборат. Ташкилотимиз Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатларида маъмурий суд соҳасида қандай амалиётлар қўлланилаётганини аниқлаш билан ҳам шуғулланади. Шу боис, мазкур табдирга нафақат билим ва кўникма, балки маъмурий суд ишларини ислоҳ қилиш тажрибасига эга бўлган мутахассисларни таклиф қилдик. Улар орасида инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судида юқори тажрибага эга бўлган Испания ва Австрия мутахассислари ҳам бор. Умид қиламанки, бугунги тақдимотлар барча иштирокчилар учун фойдали бўлади, бунда маъмурий суд ишлари бўйича янгидан-янги тушунчаларга эга бўламиз ва бу фуқароларнинг ҳуқуқларини янада яхшироқ ҳимоя қилиш учун маъмурий суд ишларини ислоҳ қилиш йўлларини аниқлашга катта ёрдам беради.