"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

ЛАРС БРОКЕР: ГЕРМАНИЯДА МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚ КОНСТИТУЦИЯВИЙ ҲУҚУҚНИНГ КИЧИК УКАСИ САНАЛАДИ

Ларс Брокер – Олий маъмурий суди раиси, Райнланд-Пфальц федерал ерининг Конституциявий суди президенти

– Мен сизлардан Германия тажрибасига қизиқиш билдираётганингиз ва уни имкон қадар намуна сифатида кўриб чиқаётганингиз учун беҳад миннатдорман. Биз сизларга бу ишларни қай йўсинда амалга ошириш мумкинлиги ҳақида маслаҳат бера оламиз, холос, аммо уни қандай қилиш кераклигини айта олмаймиз. Боиси ушбу масалани ўзингиз ҳал этишингиз лозим. Бир замонлар немис муаллими, давлат назарияси бўйича мутахассис айтганидек, «Давлат бошқаруви – бизнинг ичимизда, уни ҳеч қачон мудроқ босмайди». Бу маъмурият ҳеч қачон ухламайди, у нафақат давлат фаолиятини таъминлайди, балки ўз ишини самарали бажаради, деганидир. Шуни ҳам алоҳида таъкидлашни истардим, бутун дунёда маъмурий ҳуқуқ ва маъмурий судлар давлат ва ҳокимиятни назорат қилиш билан боғлиқ фаолият олиб боради. Бу, албатта, маъмурий ҳуқуқ, ҳуқуқий давлатда кафолат сифатида кўрилганда, тўғридир. Германияда маъмурий ҳуқуқ, конституциявий ҳуқуқнинг кичик укаси саналади, дейишади. Яъни маъмурий ҳуқуқ, конституциявий ҳуқуқни муайян, алоҳида бир ҳолатда қўллаши мумкин. Шу боис, бизнинг тажрибамиз суд-ҳуқуқ соҳасида фаол ислоҳотларни амалга ошираётган, маъмурий суд ишларини такомиллаштираётган ва энг яхши хориж амалиётини ўрганиб, ўзига мослаб жорий этишга интилаётган Ўзбекистон учун манфаатли бўлишига умид қиламиз.